Рауль Модесто Кастро Рус собиқ мудофаа вазири ва Куба давлати раҳбари (2008—2018 йилларда президент лавозимида бўлган, 2006—2008 йилларда эса президент вазифасини бажарувчи сифатида иш олиб борган) ва 26 июль ҳаракатида муҳим роль ўйнаган инқилобчидир. Ҳозирда у Куба Коммунистик партиясининг биринчи котиби сифатида фаолият олиб бормоқда. У, шунингдек, машҳур Куба инқилоби раҳбари Фидель Кастронинг укаси сифатида машҳур. 3 июнь — Рауль Кастро таваллуд топган сана. Шу муносабат билан «Дарё» унинг ҳаёт йўли ҳақида ҳикоя қилади. 

Рауль Модесто Кастро.

Фото: Google Photos

Уч ака-укаларнинг кенжаси Раулнинг отаси испан, онаси эса кубалик бўлган. У ёшлигиданоқ социализм ғояларини қабул қилиб, Куба Коммунистик партиясининг Совет Иттифоқи ғояларига асосланган социалист ёшлар гуруҳига қўшилади. Болалигида ака-ука Кастролар мактабдан ҳайдалган. Фидель (унинг акаси) сингари Рауль ҳам кейинчалик Сантьягодаги Jesuit school of Colegio Dolores мактаби ва Гавайидаги Belen Jesuit school’га боришни бошлайди. Кенжа Кастро ижтимоий фанлар йўналишида таҳсил олган.

Рауль Кастронинг Николай Леонов билан учрашувида Куба инқилобининг ғалабасидан кейин Кубанинг Совет Иттифоқи билан яқин алоқаларини йўлга қўйди. Леонов кейинчалик СССРнинг Ҳаванадаги КГБ агентига айланган. 1953 йилда Кастронинг 22 ой қамоқда ўтиришига сабаб бўлган ҳаракат аъзолари ўша пайтда Монкадаги казармаларга ҳужум уюштирган. Мексикада қувғин пайтида у Granma кемасининг Кубага экспедициясига тайёргарлик жараёнида қатнашган.

Granma қўниши муваффақиятсиз тугаган ва 82 экспедиционер ҳукумат қўшинлари томонидан аниқланганидан кейин Рауль Сьерра-Маэстра тоғларида вужудга келган қўзғолончи армия ядросини шакллантириб, хавфсиз бошпана топган 12 жангчидан бири бўлган. Фиделнинг укаси, ишончли ўнг қўл бўлгани ва Монкадаги ҳужум давомида ўзининг етакчилик қобилиятини намойиш этганидан кейин унга аста-секин каттароқ буйруқлар берилди. 1958 йил 27 февралда Рауль қўмондонга айланди ва унинг миссияси эски Франкент провинциясидан ўтиб, ўша ҳудуднинг шимолий-шарқида «Франк Паис Шарқий фронти»ни очиш учун партизанлар колоннасини олиб бориш эди.

Рауль Модесто Кастронинг ёшлиги.

Фото: Google Photos

Рауль ўзининг «Шарқий фронт» операцияси натижасида «Верона» операциясида иштирок этмади, аммо Раулнинг кучлари фаоллигича қолди ва вақт ўтиши билан ўсиб борди.

1958 йил 26 июнда Рауль Кастронинг исёнчилари Ориэнте провинциясининг шимолий қирғоғида жойлашган Moa Bay Mining Company (Америка компанияси) мулкидан ўнта америкалик ва икки канадаликни ўғирлаб кетди. Эртаси куни исёнчилар АҚШнинг 24 ҳарбий хизматчисини Гуантанамо кўрфазидаги денгиз базасини тарк этганида гаровга олди. Ушбу воқеалар давомида жами 36 та одам ўғирлаб кетилган: 34 та АҚШ фуқароси ва икки нафар канадалик.

АҚШ элчиси Смит ва унинг ходимлари одам ўғирлаш ортида қуйидаги мақсадлар ётганини маълум қилди: дунё эътиборини қозониш, М-26-7’нинг отиш пайтидаги муваффақиятсизлиги сабаб тушиб кетган обрўсини қайта тиклаш, Батиста ҳарбий-ҳаво кучлари исёнчилар портлатишларининг олдини олишига мажбурлаш ва АҚШ томонидан тан олиниш. Кастро томони ғолиб чиқди: Батиста «Верано» операцияси давомида авиа рейдларни камайтириш бўйича келишувга эришди.

Қўлга олинган Батиста ҳукумати аскарлари ҳақида Рауль Кастро ўзининг уруш кундалигида шундай деб ёзади: «Учовига ҳам озиқ-овқат олиб келинган ва улар қўйиб юборилиши ва фақат қуроллари сақланиши айтилди. Уларда биз истаган пул ва соатлар бор эди, аммо ўзимизнинг принципларимиз бўйича биз уларга тегмадик».

Фидель Кастро ва Рауль Кастро.

Фото: Google Photos

1958 йил октябрида ака-укаларда икки мингга яқин жангчилар бор эди ва улар Ориэнте провинцияси бўйлаб бемалол ҳаракатланишарди. Че Гевара ва Камило Сьенфуэгос Санта-Клара шаҳрида ишлаётган пайтда Фидель ва Рауль қўшинлари Маффони қуршовга олиб, 30 декабрда уни босиб олган. Уларнинг ғолиб армияси кейин Кубанинг йирик шаҳарларидан бири Сантьяго-де-Куба томон йўл олди.

Инқилоб пайтида Раулнинг ҳарбий етакчилик қобилиятини кўриш қийин эди. Че Гевера ё Сьенфуэгосдан фарқли равишда Раулда мақтана оладиган ғалабалар йўқ эди. Унинг охирги омадли операцияси ҳам акаси Фидель иштирокида ўтказилган.

Сиёсий карьера

Рауль Кастро Рус 1965 йил октябрда партия тузилгандан бери Куба Коммунистик партияси Марказий қўмитаси аъзоси ва унинг сиёсий бюросининг иккинчи котиби ва 1976 йилда ташкил этилган Куба халқ кучлари Миллий ассамблеяси ва Вазирлар кенгаши биринчи вице-президенти сифатида фоалият олиб борди. У 1959 йил октябрь ойида ташкил этилган инқилобий қуролли кучлар вазири этиб тайинланган ва 2008 йил февралига қадар шу лавозимда хизмат қилган.

Фото: Google Photos

2006 йилнинг 31 июль санасида амалдаги президент Фидель Кастро лавозимидан соғлиғидаги муаммо туфайли кетишини, амалини эса ўзининг укаси Рауль Кастрога қолдиришини маълум қилади.

Кўпгина шарҳловчилар Рауль Кастрони Куба Коммунистик партиясининг мамлакатдаги таъсирини сақлаб турадиган сиёсий курашчи деб ҳисоблади. Бироқ бошқалар унинг акасидан кўра прагматикроқ ва бозор иқтисодиётига асосланган сиёсат олиб боришига ишонди. Социализмни баъзи элементларини сақлаб қолиш учун Хитой ва Вьетнам сиёсий ҳамда иқтисодий моделини амалда қўллайди, деган гумонлар ҳам йўқ эмас эди.

Аммо Рауль университет талабалари олдида сўзлаган нутқида Кубадаги коммунистик тизим сақланиб қолишини маълум қилган.

2006 йилдан 2008 йилгача президент вазифасини бажарувчи сифатида иш олиб борганидан кейин ва ниҳоят ушбу йилнинг 24 февралида Рауль Кастро президентлик сайловида ғалаба қозонди. 597 нафар депутат бир овоздан унинг номзодини ёқлади ва шундай қилиб у беш йил муддатга Куба президенти этиб тайинланди. Кейинчалик унинг маъмурияти бир қатор иқтисодий ислоҳотларни эълон қилди. 2008 йил март ойида ҳукумат Фидель Кастро бошқаруви остида мавжуд бўлмаган кўплаб маҳсулотларни, жумладан, DVD-плеер, компьютер, гуруч қайнатгичи ва микротўлқинли печларни сотиб олишга қўйилган чекловларни олиб ташлади.

Рауль Кастро ва Путин.

Фото: Google Photos

2008 йил ўрталарида ҳукумат қаттиқ ишлайдиган ишчиларга кўпроқ маош олишлари учун барча давлат компанияларининг иш ҳақи тузилмасини қайта кўриб чиқди. Бундан ташқари, ҳукумат уяли телефонлардан фойдаланишга қўйилган чекловларни ва кубаликларнинг саёҳат қилишига қўйилган чекловларни олиб ташлади.

2011 йил апрель ойида Рауль хусусий ташаббусни рағбатлантириш, давлат харажатларини қисқартириш, чет эл инвестициялари ва аграр ислоҳотларни рағбатлантирувчи 300 та иқтисодий ислоҳот режасини эълон қилди. У, шунингдек, президентлик муддатининг чеклашини маълум қилган.

2013 йили ҳукумат Рауль Кастрони яна президент этиб сайлаб, унга вице-президент қилиб, Мигель Диаз–Санелни танлади. Касто ўша куни иккинчи беш йиллиги тугаши билан амалдан кетишини маълум қилди ва бу 2018 йилга тўғри келди. 2018 йилда у Сантьяго-де-Кубадаги Сегундо Френте муниципалитети томонидан Халқ кучлари Миллий ассамблеясига номзод сифатида танланган ва у Куба инқилобининг бешиги деб ҳисобланган.

2014 йилнинг 17 декабри Куба—АҚШ ўртасидаги муносабатлар нормаллашган кун сифатида тарихда қолди. Ушбу кунда икки давлат президентлари Гавана ва Вашингтонда давлатларнинг элчихоналарини қайта тиклаш тўғрисида алоҳида эълон берди.

Мигель Диаз-Санель 2018 йил 19 апрелда Куба президенти (Давлат кенгаши президенти) лавозимини эгаллади. Ҳозирда Рауль Кастро Коммунистик партия Марказий қўмитасининг биринчи котиби бўлиб ишламоқда (2011 йил 19 апрелдан бери).

Миржалол Қосимов тайёрлади.