Ўзбекистонда 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирусга чалинганлар сони 9 кишига кўпайиб, 3769 нафарга етди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

Янги касалланиш ҳолатларининг 7 таси Тошкент вилоятида (6 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари аҳоли орасидан аниқланган), 2 таси Сирдарё вилоятида (1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси, 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган фуқаро) аниқланган.

Ўзбекистонда 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра 846 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда, улардан 10 нафарининг аҳволи оғир, 1 нафарининг аҳволи эса ўта оғир деб баҳоланмоқда. Шу вақтгача 2908 нафар бемор соғайган, 15 нафари эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.