МИБ Яшнобод туман бўлими давлат ижрочиси Ш.Шарофутдиновнинг саъй-ҳаракатлари билан вояга етмаган фарзанд учун алимент пуллари вояга етгунига қадар ундириб берилди. Бу ҳақда МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси хабар қилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туманлараро судининг 2016 йил 15 июлдаги буйруғига асосан қарздор М.А.дан ундирувчи Ф.А. фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзанди таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро иши давлат ижрочиси Ш.Шарофутдинов иш юритувига берилганди.
Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари, қолаверса, тарғибот ишлари натижасида томонлар келишиб, фарзанди вояга етгунига қадар 126 миллион сўмдан ортиқ алимент пуллари ундирувчи фойдасига нақд кўринишда ундириб берилган.
Ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги қонунининг 41-моддасига асосан амалда тамомланди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)