Наманган вилоятида 4 нафар, Самарқанд вилоятида эса 7 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор 3 июнь куни соғайиб, реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Қайд этилишича, Наманган вилоятида жами касаллик қайд этилганлар 260 нафар бўлиб, эндиликда уларнинг 251 нафари тузалди. Даволанаётганлар эса 5 нафарни ташкил этиб, ушбу вилоят коронавирусдан холи ҳудуд бўлишга анча яқин турибди.

Самарқанд вилоятида эса жами касаллик аниқланганлар 363 нафар бўлиб, эндиликда уларнинг 299 нафари соғайди. Айни пайтда даволанаётганлар 62 нафарни ташкил этмоқда.

Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони 2 908 нафарга етгани хабар берилган эди. Энди эса улар сони 2 919 нафарга етди.

Касалланганларнинг умумий сони эса, 3 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра 3 769 кишини ташкил қилмоқда, беморларнинг 15 нафари коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.