• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Уйда ўзингизни спорт билан шуғулланишга мажбурлаш учун 7 та сабаб

    Мавжуд вазиятда уйда ўтиришдан бошқа чора йўқ, лекин бу семириб кетишингизга карантин баҳона бўлолмайди. Карантин ҳали қанча давом этиши аниқ бўлмаслиги мумкин, лекин кўп ейиш ва кам ҳаракатнинг оқибати нима билан якун топиши ўзингизга яхши аён.

    Фото: Destination Deluxe

    Фото: Destination Deluxe

    Ҳаётингиз ва саломатлигингиз олдидаги масъулиятни ҳис қилинг

    Ишхонадагилар, курсдош ёки танишлар учун эмас, аввало, ўзингиз, саломатлигингиз ва соғлом ҳаёт кечиришингиз учун спорт билан шуғулланишни бошланг. Сериал, кино, телефон — буларнинг бари вақт ўтказиш учунгина хизмат қилади. Ўз ҳаётингиз, танангиз олдидаги масъулиятни ҳис қилиб, ҳозироқ ўз устингизда ишлашга киришинг.

    Мақсад — энг катта мотивация

    Жисмоний машқларни бошлаш учун мотивация керак дейсизми? Натижаси кўзни қувонтириши, инсон ўзини қушдек енгил ҳис қилиши мумкин бўлган мақсаддан бошқа яна қандай мотивация бўлиши мумкин? Сиз яхшилаб ўрнашиб олган диван, қўлингиздан тушмайдиган телевизор пульти, ёғ босишдан келиб чиқадиган юрак-қон томир касалликлари ёки қандли диабетга чалинганингизда сизга ҳеч қандай ёрдам бермайди.

    Жуда банд бўлсангиз ҳам соғлигингиз учун 1 соатни аяманг

    Телефондан ҳеч ҳам айрилгиси келмайдиганлардан бўлсангиз, унда ушбу қурилмани ўз мақсадингиз йўлида ишлатинг. Онлайн спорт машқларини кузатиб, уларни такрорланг. Жисмоний машқлар кетма-кетлигини ўзида жамлаган ва кунига неча дақиқа, неча мартадан, қандай машқ қилиш кераклигини кўрсатиб турадиган мобил иловаларни юклаб олинг ва энг асосийси, 24 соатдан атиги бир соатни соғлиғингиз учун сарфланг.

    Ўзингизни мажбурламанг, онгли равишда бажаринг

    Жисмоний машқ бажариш бу — мажбурият эмас, хоҳиш-истаксиз кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Шунинг учун спорт билан керакли эканини англаб, чин кўнгилдан хоҳлаб шуғулланинг.

    Тез таслим бўлманг

    Мақсадга дарҳол эришиб бўлмаслигини, натижа бўлиши учун вақт кераклигини ёдда тутинг. Катта мақсадга эришишни кичик-кичик ҳаракатлардан бошланг. Бугун 10 та бажарган машқингизни эртага 20 та бажаринг, индинига яна кўпайтиринг, шунда организм  зўриқмайди ва аста-секин жараёнга мослашиб боради.

    Ҳам танани, ҳам мияни чиниқтиринг

    Спортни мусиқа ва аудио китоблар тинглаш билан бирга олиб боринг. Севимли қўшиғингизни тинглаб машқ қилиш сизга завқ берса, аудио китоб ва спортни бирлаштириш тана ва мияни бир вақтда чиниқтиради.

    Спортга оила аъзоларингиз ва дўстларингизни жалб қилинг

    Бир ўзингизга спорт билан шуғулланиш зерикарли бўлса, оила аъзоларингиз билан ёки онлайн дастурлар орқали дўстларингиз билан бажаринг. Кўпчилик билан бажарилган машқлар қизиқ ва мароқли бўлади.

    Мавзуга доир: Ўзингизни алдашни бас қилинг! Карантинда шуғулланиш учун 10 та мотивацион тавсия

    02.06.2020, 07:20   Изоҳ (0)   37311
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кечки овқатни душманга бериш кераклиги ҳақидаги мақол қанчалик тўғри?

    29.05.2020, 17:28

    Муросали, тўғри ва мустақил. Эркаклар аёллардаги қандай жиҳатларни қадрлайди?

    28.05.2020, 09:47

    Табассум, шляпа ва ўзгармайдиган соч турмаги. Қиролича Елизаветанинг чиройли қариши сири нимада?

    24.05.2020, 14:35

    Шахсий ҳаёт, иш ва жамиятда муваффақиятга эришиш учун муҳим бўлган 5 тавсия

    24.05.2020, 10:31

    Улама соч, шиширилган лаб ва чизилган макияж. Аёллар ташқи кўринишидаги эркакларга ёқмайдиган жиҳатлар

    22.05.2020, 07:55

    Ечимни ортга суриш, ҳамдардлик ва ёлғизликдан чўчимаслик. Ақлли инсонларга хос бўлган одатлар

    20.05.2020, 07:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.