• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маслаҳатлар

    Шахсий ҳаёт, иш ва жамиятда муваффақиятга эришиш учун муҳим бўлган 5 тавсия

    Шундай вақтлар бўладики, арзимаган қўполлик ёки ахлоқсизлик билан инсонлар ўртасидаги муносабатларга нуқта қўйилади ёки нотўғри фикр шаклланади. Элементар тамойиллар билан шахсий ҳаёт, карьера ва жамиятда муваффақиятга эришиш, атрофдагиларда ижобий хулоса қолдириш мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда, кундалик ҳаётда амал қилиниши керак бўлган энг оддий, аммо керакли ахлоқ ва маданият билан боғлиқ жиҳатларга тўхталамиз.

    Фото: Kinopoisk.ru

    Фото: Kinopoisk.ru

    Саломлашиш

    Саломлашиш ахлоқ ва маданиятнинг энг юксак кўринишларидан бири. Дид билан кийинган, чиройли қиёфа эгаси бўлсангиз ҳам атрофдагилар билан саломлашмаслик сиз ҳақингизда етарлича тасаввур беради. Саломлашиш, муомала фақат манфаат устига қурилмаслиги, раҳбарга берилган салом, қоровул ёки оддий ишчига ҳам бирдек бўлиши керак. Одамлар билан сўрашиш уларнинг статуси билан боғлиқ бўлмаслиги, сизни қанчалик маданиятли ва тарбияли эканлигингиздан далолат беради. Саломлашиш маданияти, шунингдек, бугунги кунда долзарб бўлган ёзишмаларда ҳам акс этиши, оддий масала бўйича мурожаатда ҳам бу қоидаларга амал қилиниши керак.

    Суҳбатдошга беписанд муносабатда бўлмаслик

    Юзма-юз мулоқот вақтида суҳбатдошингизга беписанд муносабатда бўлманг, айтилаётган сўзларни диққат билан тингланг, керак жойда асосли фикр беринг. Суҳбат давомида телефонга чалғиманг, тўғрингиздаги инсон сизга дардини айтаётган, маслаҳат сўраётган бир вақтда телефонга қараб ўтириш ҳурматсизликни билдиради. Агар телефонда зарур ишингиз бўлса, суҳбат олдидан бироз вақт ажратиб ҳал қилиб кейин суҳбатга киришинг. Суҳбат расмий бўладими ёки дўстона фарқи йўқ, телефонингизни вақтинча овозсиз режимга қўйинг.

    Кечикмаслик

    Айтилган жойга кечикмасликка, вақтида боришга ҳаракат қилинг. Учрашувларга кечиккандан кўра, эртароқ борган афзал. Сизга кутиш ёқмайди тўғрими, бошқаларга ҳам шундай эканини ёдда тутиб, ўзингизни кутаётган одам ўрнига қўйиб кўринг. Шунингдек, учрашувлар тўсатдан бўлмаслигига олдиндан режалаштиришга ҳаракат қилинг.

    Фото: Biel’s Document Management

    Фото: Biel’s Document Management

    Тартибли ташқи кўриниш

    Ташқи кўринишингизга эътибор беринг. Кўринишга эътибор бериш дегани қимматбаҳо бренддан кийиниш керак дегани эмас. Тоза, дазмолланган ва тартибли либос, ғижим, ювилмаган қимматбаҳо кийим-кечакдан минг карра афзал. Кўринишга қараб кутиб олиниши, муомалага қараб кузатилиши ҳақидаги гапда жон борлигини унутманг.

    Муомала маданияти

    Оддий, узр, раҳмат, илтимос сўзларини ишлатишни ёддан чиқарманг. Бу лаганбардорлик эмас, маданият кўрсаткичи ҳисобланади. Сизга яхшилик қилган инсонларга самимий миннатдорчилик билдириб, бирон ерингиз камайиб қолмайди. Бошқа бир инсонни вақти келганда танқид қилиш, вақти келганда ижобий хусусиятларини тан ола билиш зарур.

    Мавзуга доир:

    • Бахтли инсонларга хос 5 та фазилат
    • Ечимни ортга суриш, ҳамдардлик ва ёлғизликдан чўчимаслик. Ақлли инсонларга хос бўлган одатлар
    • Қалбан гўзал, ўз устида ишлайдиган ва эътиборли. Латофатли аёлларга хос 5 хислат
    • «Бахт ниқоби», тушкунлик ва ўзини кўрсатиш. Instagram’даги фотолар сиз ҳақингизда нима дейди?
    • Бизга умуман мос келмайдиган инсонга кўнгил қўйишимизнинг 6 та сабаби

    24.05.2020, 10:31   Изоҳ (0)   40609
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Улама соч, шиширилган лаб ва чизилган макияж. Аёллар ташқи кўринишидаги эркакларга ёқмайдиган жиҳатлар

    22.05.2020, 07:55

    Ечимни ортга суриш, ҳамдардлик ва ёлғизликдан чўчимаслик. Ақлли инсонларга хос бўлган одатлар

    20.05.2020, 07:36

    Қалбан гўзал, ўз устида ишлайдиган ва эътиборли. Латофатли аёлларга хос 5 хислат

    19.05.2020, 09:53

    Карантинда вақтни самарали ўтказиш учун тавсиялар

    15.05.2020, 07:08

    Француз аёллари нима учун семириб кетмайди?

    11.05.2020, 09:54

    Дуа Липадан карантинда амал қилиш учун 6 тавсия

    09.05.2020, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.