Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Лондоннинг «Тоттенҳэм» клуби «Барселона» ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньонинг трансферидан воз кечди, дея хабар бермоқда Marca.

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

Манбада айтилишича, инглиз клуби футболчининг трансферига етадиган маблағга эга эмас. Шунингдек, «шпорлар»да Коутиньога йилига 15 миллион евро маош тўлаш имконияти йўқлиги ҳам айтилмоқда.

Аввалроқ 27 ёшли бразилиялик хавбекка Туманли Албионнинг «Челси», «Арсенал», «Лестер», «Ньюкасл» клублари томонидан қизиқиш бўлганди.

Маълумот учун, Коутиньо жорий мавсумни ижара асосида «Бавария»да ўтказмоқда.

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар