• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзагроҳимоя»: Ўзбекистонга «чигиртка балоси» хавф солаётгани йўқ

    Ўзбекистон ҳудудига чигирткаларнинг катта миқдордаги зарарли тўдаси кириб келгани ҳақида маълумот келиб тушмаган, ҳозирги вақтда бундай хавф йўқ. Бу ҳақда «Ўзагроҳимоя» компанияси етакчи мутахассиси Ўткир Мирзаев «Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовга маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўткир Мирзаевнинг таъкидлашича, Тожикистондан Сурхондарё вилоятига ва Туркманистондан Қашқадарё, Бухоро вилоятларига шамол орқали оз миқдорда чигирткалар кириб келиши мумкин. Аммо бу хавфни бартараф этиш учун чегара ҳудудларида куч ва воситалар шай ҳолатда турибди.

    «Ҳозирда 200 га яқин техника ва 700 дан зиёд ишчи-ходимлар зарарли чигирткаларга қарши курашиш учун жалб қилинган. Чегара ҳудудларимизда ҳам махсус техникалар шай турибди. Чигирткаларнинг ҳар қандай хавфли тўдасини йўқ қилиш учун техник имкониятларимиз ҳам, кимёвий дори воситаларимиз ҳам етарли», — деди у.

    Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонга чигирткалар тўдаси кириб келгани ҳақида видеолавҳалар тарқалди. Бундан ташқари, Эрон ва бошқа Ўзбекистонга яқин мамлакатларга чигирткалар галаси ёпирилгани ҳақида хабарлар ҳам кўп учрамоқда.

    «Эронда кузатилган Марокаш чигирткалари тўдасининг Ўзбекистонга кириб келиши эҳтимоли жуда кам. Эронга Африкадан кириб келган Марокаш чигирткалари асосан чўлларда учрайди. Бу каби чигиртка турлари Ўзбекистонда ҳам бор, лекин тарқоқ ҳолда яшайди», — деди «Ўзагроҳимоя» вакили.

    «Ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистонга ҳам чигирткалар кириб келгани ҳақидаги видеолавҳада асос йўқ, унда бирор манзил ҳам айтилмаган. Шу вақтгача Ўзбекистоннинг бирор ҳудудига чигиртка тўдаси кириб келгани ҳақида аҳолидан мурожаат тушгани йўқ, мутахассисларимиз томонидан ҳам бундай ҳолат қайд этилмаган», — деди Мирзаев.

    Унинг таъкидлашича, Фарғона водийси вилоятларида ҳам чигиртка хавфи йўқ. «Қирғизистонлик ҳамкасбларимиз чигирткалар ҳаракати анча сусайиб, учиб ўтиш хавфи йўқлигини маълум қилишди. Ҳудудимизда мавжуд чигирткалар узоғи билан 15—20 кунда табиий равишда йўқ бўлиб кетади», — деди «Ўзагроҳимоя» масъул ходими.

    Ўткир Мирзаевнинг таъкидлашича, бунинг учун зарарли чигириткаларга қарши кимёвий тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Бундай тозалаш ишлари Ўзбекистонда ҳар йили олиб борилади.

    «Ўзбекистоннинг қирлик, адирлик ва тоғли ҳудудларида чигирткаларнинг табиий ўчоқлари бўлиб, у ерга чигирткалар тухум қўяди. Куз ва баҳорда чигирткалар тухум қўйган жойларда кузатув олиб борилади. Бир метр квадрат майдонда қанча тухум борлигига қараб кимёвий воситалар сепилади. Ҳозиргача хавф мавжуд бўлган жойларда 50 фоиздан ортиқ кимёвий тозалаш ишларини якунладик, бу борадаги ишлар ҳали давом этмоқда», — дея қўшимча қилди Ўткир Мирзаев.

    Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2020 йилда Ўзбекистон бўйича зарарли чигирткаларни 597,9 минг гектарда тарқалиши башорат қилинган. 15 май ҳолатига кўра мамлакат бўйича зарарли чигирткаларнинг 122,2 минг гектар майдонда тарқалганлиги аниқланиб, 112 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилган эди.

    01.06.2020, 22:10   Изоҳ (0)   64927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Андижонда ўқитувчиларга имтиёзли кредитга бериладиган намунавий уй олиб бериш эвазига 3 минг доллар сўраган шахс ушланди

    01.06.2020, 21:44

    Тошкент вилоятида карантин бошидан буён 15560 та автотранспорт жарима майдонига жойлаштирилгани маълум бўлди

    01.06.2020, 21:20

    Ўзбекистонда май ойида инфляция неча фоизни ташкил этгани маълум қилинди

    01.06.2020, 20:56

    Фарғонада болалар ва ўсмирлар спорт мактабини таъмирлашда 150 млн сўм талон-торож қилингани аниқланди

    01.06.2020, 20:43

    Қашқадарёда ИИБ ходими тунги рейд вақтида фуқарони тепди (видео)

    01.06.2020, 20:19

    Ўзбекистонда ёзнинг меъёридан ортиқ иссиқ бўлиши прогноз қилинди

    01.06.2020, 20:07
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муаммоли кредитлар, шаффоф бўлмаган амалиётлар ва давлат назоратининг юқорилиги: Ўзбекистон молиявий сектори барқарорлиги таҳлили

    Ўзбекистон | 25 июн, 13:10

    Бир қарашда зарарсиз кўринса-да, аммо соғлиқ учун  хавфли бўлган кундалик буюмлар

    Маслаҳатлар | 25 июн, 13:03

    Ўзбекистон ва Мўғулистон раҳбарлари анъанавий мўғул беллашувларини томоша қилди (фото)

    Ўзбекистон | 25 июн, 12:54

    Нима учун ёзда бош кўп оғрийди?

    Маслаҳатлар | 25 июн, 12:54

    Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида ҳарорат пасайиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 25 июн, 12:10

    “Лион” қуйи дивизионга тушириб юборилди

    Спорт | 25 июн, 12:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.