• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда ёзнинг меъёридан ортиқ иссиқ бўлиши прогноз қилинди

    Бу йил иссиқ эрта бошлангани сабабли кўпчиликни ёзда ҳарорат қандай бўлади деган савол қизиқтирмоқда. «Ўзгидромет»нинг ёзишича, ёз фасли учун аниқ об-ҳаво прогнозларини сизга ҳеч ким бермайди ва бу синоптикларнинг «ёмон» ишлаши билан боғлиқ эмас. Шунчаки бутун иқлимий тизим хаотик бўлиб, узоқ муддатга аниқ пронозлар беришнинг имкони йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Бугунги кунда тайёрланаётган мавсумий прогнозлар тахминий тавсифга эга ва умуман олганда мавсумга баҳо бериш учун фойдаланилади ва «бу даврда ўртача ҳарорат меъёрдан юқори ёки паст бўлади, ёғган ёғинлар миқдори ҳам меъёрдан кўпроқ ёки камроқ бўлади» деган кўринишда бўлади.

    Бу йил мавсумий прогнозлар ишлаб чиқиш билан шуғулланадиган Жаҳон об-ҳаво марказлари маълумотларига кўра, кириб келган ёзда сайёранинг катта қисмида ҳароратнинг мусбат аномалияси (яъни меъёрдан юқори ҳарорат) билан боғлиқ циркуляция режимларининг устун келиши кутилмоқда.

    «Ўзгидромет» Шимолий Евросиё иқлимий марказига аъзолик доирасида мавсумий прогнозлар тайёрлашда иштирок этади. Ҳар йили қиш ва ёз мавсумлари бошланишидан олдин ушбу марказда минтақадаги барча гидрометхизматлар мутахассисларининг форумлари ўтказилади. Ушбу форумларда бутун Шимолий Евросиё ҳудуди бўйича кириб келаётган қишки ёки ёзги мавсумлар учун прогнозлар ишлаб чиқилади.

    Бундай прогнозлар энг замонавий иқлимий маълумотлар ва прогностик маҳсулотлар таҳлилига асосланиб, унда барча иштирокчи давлатлар вакилларининг фикрлари эътиборга олинади. Шу боис прогноз консенсус (маслаҳатлашиш жараёнида келишилган) прогноз деб юритилади.

    Бу йил юзага келган эпидемиологик вазият туфайли Шимолий Евросиё иқлимий марказининг форуми 19—20 май кунлари онлайн режимда ўтказилди.

    Консенсус прогнозга кўра, 2020 йил ёзда Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Тожикистонда, Қозоғистоннинг жанубий, ғарбий, шарқий минтақаларида 40 фоиз эҳтимол билан ҳарорат фоннинг меъёрдан юқори бўлиши кутилмоқда.

    «Агар умумий тенденциялар тўғрисида гапирадиган бўлсак, ёзнинг иссиқ бўлиши тўғрисидаги прогноз ҳозирда биз кузатаётган вазиятни тасдиқламоқда. Охирги йилларда глобал исиш тенденциясининг давом этиши муносабати билан иссиқлик тўлқинларининг сони ва жадаллиги ортиб бормоқда. Ўтган 2019 йил тарихда энг иссиқ йиллар ичида 2016 йилдан кейин иккинчи ўринни эгаллади.

    Яқинда ўтган барча йиллар ҳам бутун асбоб-ускуналар билан кузатув даври учун энг иссиқ топ-5 ёки топ-10 га кирган.

    Бу йилги ёз ушбу қаторга кирмайди, деб тахмин қилишга ҳеч қандай асос йўқ. Шунинг учун бу йилги ёз иссиқ бўлиши эҳтимолга яқин, бироқ иқлимий тизим хусусиятларини эътиборга оладиган бўлсак, бу 100 фоизли прогноз эмас», — деб таъкидламоқда «Ўзгидромет».

    Шунингдек, қайд этилишича, ўртачалаштирилган умумий тавсиф мавсум давомида қандай муайян ҳарорат қийматлари кузатилиши тўғрисида тасаввур бермайди. Ёзнинг уч ойи давомида иссиқ ҳароратнинг сустлашиши, ёки бир ой жуда иссиқ бўлиб, қолган икки ой давомида ҳарорат меъёрга яқин бўлиши мумкин.

    Мавсумий прогноз иқтисодиётнинг турли тармоқлари, хусусан, соғлиқни сақлаш мутахассислари учун мўлжалланган.

    Жаҳон Метеорология ташкилоти ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти COVID-19 пандемияси шароитларида ёзнинг иссиғида саломатликни муҳофаза қилишга доир тавсиялар берилган ахборот материаллари қўшма туркумини тайёрлади.

    Аҳолининг катта қисми учун кўпроқ тушунарли бўлган прогнозлар ҳар куни «Ўзгидромет» томонидан 6 кун барвақтлик билан тайёрланади. Ҳозирча ёзнинг биринчи ҳафтасида кутилаётган об-ҳаво тўғрисида гапириш мумкин.

    Иш ҳафтаси давомида ҳарорат кўтарилиб, 38-40 даражага, мамлакат жануби ва чўл зонасида айрим жойларда 43 даражагача етади. Дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасаяди.

    01.06.2020, 20:07   Изоҳ (0)   65529
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Навбаҳорда карантин қоидаларини бузган тадбиркордан пора талаб қилган санитария-эпидемиология назорати инспектори ушланди

    01.06.2020, 19:57

    Абдулла Арипов чегарадаги можаро сабаб ёниб кетган Ўзбекистондаги учта хонадон қисқа муддатда тиклаб берилишини маълум қилди

    01.06.2020, 19:54

    Ўзбекистоннинг «яшил» ҳудудларида ўқув марказларининг ўз ишини бошлаши масаласига аниқлик киритилди

    01.06.2020, 19:41

    Чегарадаги можародан сўнг 187 ўзбекистонлик касалхонага ётқизилган. Бош вазир Абдулла Арипов жабрланувчилардан хабар олди

    01.06.2020, 19:37

    Шавкат Мирзиёев чегарадаги воқеа юзасидан Қирғизистон президенти билан мулоқот қилди

    01.06.2020, 19:18

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 2 июнь куни кечга томон муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

    01.06.2020, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25

    Гўшт еювчи бактерия АҚШ пляжларини эгаллаб олди

    Дунё | 23 август, 10:00

    Ўзбекистонда нечта оила борлиги очиқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 09:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.