Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Россия бош вазири ўринбосари Татьяна Голикова мамлакатда коронавируснинг белгисиз ташувчилари сони икки бараварга ошганини маълум қилди. Бу ҳақда RT хабар бермоқда.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Унинг айтишича, мамлакатда эпидемия бошланган вақт билан солиштирганда коронавируснинг белгисиз ташувчилари сони 2,6 баравар ошди.

Голикова, шунингдек, ўртача оғир ва оғир ҳолатда бўлган беморлар сони камайганини ҳам қайд этган. Бундан ташқари, интенсив даволанишга муҳтож беморларнинг сони 1,5 баравар камайган.

Апрель ойида вирусолог, Россия Фанлар академиясининг академиги Феликс Ершов касаллик белгисиз ўтаётган одамларнинг вирусга чалинишининг фойдаси ҳақида гапирган. Унинг сўзларига кўра, вирусни тарқатиш билан бундай одамлар вакцина қилиши керак бўлган ишни амалга оширмоқда. «Оммавий иммунитетга эга бўлиш содир бўлмоқда. У 70 фоизга етганидан кейин касалланиш сони ортиши тугайди. Бу вирусли инфекциялар орасида яхши таниш бўлган жараёндир», — деган у.

30 май ҳолатига кўра, Россияда 387,6 минг киши коронавирусга чалинган. Беморларнинг 4 374 нафари вафот этган. Мамлакат касалланганлар сони бўйича дунёда учинчи ўринда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар