• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12547.38
    • RUB157.02
    • EUR14665.38
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев бола ҳуқуқларини ҳимоя қилишни такомиллаштириш тўғрисидаги қарорга имзо чекди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Улуғбек Муҳаммадиев Бош прокуратурада ташкил этилган брифингда маълум қилди.

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Фото: «Дарё»/Мадина Нурман

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун ва Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди

    Қарорга кўра, Омбудсман ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ваколатлари Омбудсманнинг ваколатлари билан тенглаштирилгани айтилди.

    Жумладан, Омбудсманнинг ҳисоботи, қонун ҳужжатларига мувофиқ, ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталарининг мажлисларида эшитилса, эндиликда бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг ҳам шундай ваколати бўлади. Шунингдек, худди Омбудсманники каби ҳудудлар, вилоятлар бўйича минтақавий вакиллари тайинланади.

    Қарорга кўра, эндиликда Парламентга бирор идора томонидан ҳужжат киритилса ёки қонун лойиҳаси ўтказилса, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил ҳам бола ҳуқуқлари нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда бевосита ушбу лойиҳага ўз муносабатини билдиради, хулосасини беради.

    Вакил Конституциявий суд ва бошқа судларга болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан мурожаат қилиш, тақдимнома ва илтимосномалар киритиш, ҳузурида жамоатчилик кенгаши тузиш каби ваколатларга эга бўлади.

    «Энг муҳими, мана шу қарорда белгиланган ҳамма ваколатлар энди ‘Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида’ги қонун лойиҳасига йил давомида ўзгартиришлар киритилиб, янги лойиҳа тайёрланади, парламентга киритилади. Қонунимиз мана шу ваколатлар киритилган ҳолда янги таҳрирда қабул қилинади», — дейди Муҳаммадиев.

    Мавзуга доир: Олий Мажлиснинг бола ҳуқуқлари бўйича вакили ақли заиф болани уриб, ҳақорат қилган икки ўсмирга берилган жазодан ҳайрон қолганини билдирди

    Омбудсман айни қарор мамлакатда бола ҳуқуқлари ва давлат раҳбарининг унга муносабати, эътиборини акс эттиришини қўшимча қилди.

    Эслатиб ўтамиз, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозими 2019 йилнинг 22 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан жорий этилган. 2020 йилнинг 26 февралида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Алия Юнусова номзодини маъқуллаган.

    29.05.2020, 18:19   Изоҳ (0)   15912
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Туризм техникуми ва коллежларига 2020 йилда ўқишга қабул қилинган барча тингловчилар давлат гранти асосида ўқийдиган бўлди

    29.05.2020, 18:07

    Ўзбекистонда 30 май куни ҳаво бир оз булутли бўлади, тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

    29.05.2020, 17:41

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5 нафарга кўпайиб, 3468 кишига етди

    29.05.2020, 17:21

    Тошкентда соғайганлар сони 1000 нафардан ошди, улар орасида Қозоғистон ва Тожикистон фуқаролари ҳам бор

    29.05.2020, 17:15

    Деновдаги Амир Темур ҳайкалини қайта кўриб чиқиш бўйича топшириқ берилди

    29.05.2020, 16:13

    Ўзбекистонда қийноқ билан боғлиқ ҳолатлар уч йил ичида 7 тадан 16 тага кўпайган

    29.05.2020, 15:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрон ядрочи олимларини хавфсиз жойга кўчирди — The Telegraph

    Дунё | 18 август, 00:05

    Грецияда 273 нафар йўловчи бўлган самолёт двигатели ёниб кетди (видео)

    Дунё | 17 август, 23:32

    Зеленский: Украина Конституцияси “ер билан савдолашишга” йўл қўймайди

    Дунё | 17 август, 22:50

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.