Ўзбекистонда 2020 йил 29 май соат 16:45 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 кишига кўпайиб, 3468 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланганларнинг 4 нафари Тошкент шаҳрида қайд этилди. Уларнинг 2 нафари аҳоли орасидан, 2 нафари эса карантиндаги фуқаролар орасидан аниқланган. Тошкент вилоятидан касаллиги аниқланган 1 нафар бемор ҳам стационар карантиндаги фуқаролар орасида тасдиқланган.
«Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинган 2723 нафар бемор бутунлай соғайган. Ҳозирда мамлакатда 731 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», — дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Ўзбекистонда коронавирус қайд этилган илк кундан буён 14 киши инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)