«Челси» клуби «Аякс» ҳимоячиси Николас Тальяфико учун курашга қўшилди, дея хабар қилмоқда The Telegraph.
Таъкидланишича, лондонликлар 27 ёшли аргентиналик футболчини ўз сафига қўшиб олиш учун 25 миллион евро сарфлаши мумкин. Аввалроқ ҳимоячига «Арсенал»дан қизиқиш борлиги хабар қилинганди.
Тальяфико 2019/20 йилги мавсумда «Аякс» сафида 38 ўйин ўтказиб, бешта гол ва еттита ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали уни 28 миллион еврога баҳолаган.
Эслатиб ўтамиз, «Челси» январь ойида «Аякс» ярим ҳимоячиси Ҳаким Зиёшни сотиб олганди. Футболчи лондонликлар сафида мавсум якунида келиб қўшилади.
Мавзуга доир: Футбол бўйича Нидерландия чемпионатида мавсум охирига етмай тугатилди. Мамлакатда 75 йил ичида илк бор чемпион бўлмайди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)