«Ливерпуль» клуби «Лейпциг» ҳужумчиси Тимо Вернерни сотиб олиш фикридан қайтди, дея хабар қилмоқда Daily Mirror.
Инглиз клуби Вернерни сотиб олмайди, сабаби «буқалар» ўз етакчисини 50 миллион фунтдан (55 миллион евро) камига қўйиб юбормоқчи эмас.
Аввалроқ мерсисайдликлар Тимога беш мавсумлик шартнома ва йилига 10 миллион евро маош таклиф қилганди. Германиялик футболчига «Бавария», «Челси» ва «Манчестер Юнайтед»дан ҳам қизиқиш бор. Вернернинг «Лейпциг» билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Вернер «Штутгарт» тарбияланувчиси ҳисобланиб, мазкур жамоа сафида 2013—2016 йиллар мобайнида тўп сурган ва шундан кейин «Лейпциг»га ўтган. Футболчи Бундеслига жорий мавсумида 28 ўйинда иштирок этиб, 24 гол ва 7 та голли узатмага муаллиф бўлди.
Мавзуга доир: «Клопп, балки уни ваниҳоят «Ливерпуль»га олиб кетарсан?». «Майнц» Юрген Клоппга «илтимос» билан мурожаат қилди
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)