Хитойдаги Sinxua янгиликлар агентлигида сунъий интеллектга эга виртуал бошловчи фаолият юритмоқда, деб хабар берди «Korrespondent.net».
Ақлли бот томошабинларга манзур бўлди, эндиликда у телеканаллардан бирида янгиликлар дастурини олиб бормоқда.
Бундан аввал Хитой телеканалларидан бирида Sogou компанияси мутахассислари томонидан ишланган сунъий интеллектга эга янги бот — Синь Сяовэй пайдо бўлган эди.
Виртуал Синь Сяовэй бу агентликдаги янгиликлар бошловчиси Чжао Ваньвэйнинг нусхаси ҳисобланади.
Бот энг сўнгги замонавий технологиялар бўйича ишланган ҳамда ўта ҳақиқийдек кўринади. У ўз прототипига фақат ташқи кўриниши билан эмас, балки овози билан ҳам ўхшаш.
Виртуал журналист куннинг муҳим янгиликлари ҳақида сўзлаб беради.
Sogou муҳандисларининг маълум қилишича, яқинда сунъий интеллектга эга ботлар воқеа жойидан репортаж тайёрлайдиган журналистлар ўрнини ҳам эгаллаши мумкин.
Изоҳ (0)