«Бавария» Германия чемпионатининг 28-турида «Боруссия Д»ни мағлубиятга учратди (1:0).
Бу мюнхенликлар устози Ҳанс-Дитер Флик учун «Бавария» бошқарувида 18-ўйиндаги 15-ғалаба бўлди. Германиялик мутахассис жамоа тарихида Хосеп Гвардиоладан кейин мазкур натижага эришган иккинчи мураббий бўлди. 2013—2016 йиллар мобайнида «Бавария»ни бошқарган испаниялик мураббий ҳозирда «Манчестер Сити» устози ҳисобланади.
Флик 2019 йилнинг ёзида «Бавария»нинг ўша вақтдаги устози Нико Ковачнинг ёрдамчиси этиб тайинланганди. Ноябрь ойида мутахассис истеъфога чиқарилган Ковачнинг ўрнини эгаллади.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус сабаб март ойида тўхтаб қолган Бундеслига жорий мавсуми май ойи ўрталаридан қайта тикланди. Ҳозирда «Бавария» 64 очко билан етакчиликни қўлга олган ҳолда энг яқин таъқибчисини 7 очкога ортда қолдирмоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)