Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 322-сон қарори билан Божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этиш, озод этиш шартлари, шунингдек, имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари қўлланиладиган вақтинча олиб кириладиган товарлар рўйхатига қўшимча киритилди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар қилган.
Унга кўра, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишга мўлжалланган, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган махсус техника ва технологик ускуналар божхона божлари ва солиқлар тўлашдан шартли озод этилади.
Махсус техника ва технологик ускуналардан кўрсатилган лойиҳалар доирасидан ташқарида фойдаланганлик ҳолати аниқланганда божхона тўловлари белгиланган тартибда ундирилади.
Изоҳ (0)