Таниқли турк актёри Мурат Йилдирим хайрли ишга қўл урди, деб хабар берди «Rusturkey.com».
Актёр саратонга чалинган қизнинг орзусини амалга оширишга ёрдам берди. Қизга сериалда суратга тушиш имконини яратган. Мурат Йилдирим узоқ йиллардан бери Қизил Хоч жамияти билан ҳамкорлик қилиб келади. Актёрга айнан шу жамият вакиллари қизнинг орзуси ҳақида сўзлаб берган.
Актёр мунтазам равишда хайрия лойиҳаларига ҳисса қўшиб келади. У донорлик дастурлари ҳамда саратонга чалинган беморларни қўллаб-қувватловчи хайрия акцияларида фаол иштирок этади.
Мурат Йилдирим турк актёри ва модели. У Туркиянинг энг талабгир актёрларидан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)