Имом ал-Бухорий мақбарасини зиёрат қилган ва ёлғизликда вафот этган доҳий — Сукарно ким эди?
Уни Индонезияда ҳануз “Миллат отаси” деб аташади. Мухолифлари эса мамлакатни иқтисодий фалокат сари етаклаган диктатор сифатида эслайди. 6 июнь — Индонезиянинг биринчи президенти Сукарнонинг таваллуд топган куни. “Дарё” шу сана муносабати билан сиёсий арбобнинг ғалабалари, хатолари ва баҳс-мунозараларга бой меросига назар ташлайди.