Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши чора сифатида Тошкент вилоятининг Паркент туманига кириш ва чиқиш чекланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, туман ҳудудини хавфли инфекциядан батамом тозалашда туман ҳокимлиги, СЭОМ, ИИБ, ҳарбийлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан ишлар амалга оширилмоқда.
«Бунда карантин қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда фаолиятни давом эттириш ўта муҳимдир. Туман марказига олиб кирадиган кўчаларда ортиқча автомобиль ҳаракатини чеклаш ва аҳолини мақсадсиз кўчага чиқишини олди олинмоқда», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, бу ишларни ташкил этишда туманда бўлиб турган ҳарбийларнинг хизматлари катта. Паркент тумани ҳокими Ниғмат Муҳаммедов томонидан блок-постларда хизмат ўтаётган ҳарбийларни рағбатлантирган.
Аввалроқ коронавирус хавфи сабаб Пастдарғом туманининг Жума шаҳрига кириб-чиқиш тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди.
Ўзбекистонда 25 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3180 нафарни ташкил этмоқда. Мамлакатда 2565 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайган. Ҳозирда 602 нафар беморга шифокорлар томонидан даво чоралари кўрилмоқда. 3 нафар беморнинг аҳволи оғир.
Изоҳ (0)