Бутун дунё бўйлаб умумий овқатланиш масканлари қайта иш бошламоқда, бироқ уларга янгича талаб қўйилган — улар коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун ижтимоий масофаланишни таъминлаб бериши керак. Forbes ушбу муаммога креатив ёндашаётган кўплаб кафе ва ресторанларнинг суратларини тўплаб тақдим этди.
Япониядаги паҳмоқ капибаралар
Япониядаги Изу-Шаботен ҳайвонот боғи карантиндан кейин 16 май куни очилган. «Ўрмон ҳайвонлари» ресторанида ниқоблар ва дезинфекцияловчи воситалардан ташқари турли йиртқичлар кўринишидаги паҳмоқ ўйинчоқлар ёрдамида ижтимоий масофаланишга риоя қилинмоқда. Улар орасида капибаралар, кичкина панда ва жирафалар ҳам бор.
Италияда юз учун ҳимоя экранлари
Италиядаги MARGstudio архитектура бюроси пандемиядан сўнг, дўкон ва ресторан мижозларига тарқатиш мумкин бўлган ҳимоя экрани дизайнини тақдим этди. Экран пластик ҳимоя ва шиширма каркасдан иборат. Яқин орада у ишлаб чиқаришга жорий этилади, ҳозирча эса бир неча муассасада тестдан ўтказилмоқда.
Германиядаги антиқа бош кийимлар
Карантиндан кейин очилган Rothe кафеси полга ёзилган белги ёки юз учун ҳимоя экранлардан фойдаланмасдан ижтимоий масофаланишга риоя қилишнинг ўзига хос усулини қўллади. Бунинг учун меҳмонларга сузиш учун мўлжалланган ёрқин таёқлар ўрнатилган сомон бош кийимлар тарқатилмоқда.
Амстердамдаги «иссиқхона»
Амстердамдаги Mediamatic ETEN ресторани ижтимоий масофаланишнинг янгича усулини ўйлаб топди. Меҳмонлар «иссиқхоналар»да ўтирмоқда — ойнали кабинкаларга учтагача одам сиғади. Ҳимоя экрани тақиб олган офицантлар таомларни узун тахталар ёрдамида меҳмонларга узатади.
Таиланддаги диагоналлар
Бангкокдаги овқатланиш муассасаларидан бирининг эгаси ташриф буюрувчиларни бир-бирига нисбатан диагонал тарзда ўтқизмоқда.
Гонконгдаги изоленталар
Starbucks’нинг Гонконгдаги қаҳвахоналаридан бирида стол ва стулларнинг бир қисми изоленталаниб чиқилган.
Вьетнамдаги тўсиқлар
Ресторанлар пластик тўсиқлардан ҳимоя воситаси сифатида фойдаланмоқда.
Изоҳ (0)