• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қашқадарёлик фермернинг пиёз экилган ери ИИБ ходимлари томонидан пайҳон қилинди

    Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида фермернинг бир гектар майдондаги пиёзи пайҳон қилинган. Бу ҳақда «Дарё»га шикоят қилган фермер хўжалиги раҳбари Муродилла Худойназаровнинг айтишича, воқеа 21 май куни содир бўлган.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    «Озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёж сабаб фермер хўжалигимда бир гектар майдонга пиёз эккандим. Ҳокимиятдан эътироз билдиришгани учун ярмини хом бўлса ҳам йиғиштириб олдик. Аммо қолган 40 сотихи уруғлик пиёз эди, ҳали йиғиб олишга улгурмагандик. ИИБ ходимлари келиб, уруғлик пиёзимни трактор билан пайҳон қилиб ташлади», — дейди «Худойназаров Муродилла Бобомуродович» фермер хўжалиги раҳбари Муродилла Худойназаров.

    «Дарё»га тақдим этилган видеода икки нафар ИИБ ходимининг фуқаро қаршилигига қарамасдан, унинг қўлларини ушлаб олиб кетишга уринаётганини кўриш мумкин.

    Видеони тасвирга олган фуқаронинг айтишича, ИИБ ходимлари ушбу ҳолатда фермерни уриб-сўкиб олиб кетмоқда. Яна бир видеода эса ИИБ ходимлари воқеани тасвирга олаётган фуқарога эътироз билдириб, унинг ҳаракатига қаршилик қилади.

    «Дарё» мухбири билан суҳбатлашган фермер Муродилла Худойназаровнинг айтишича, у мазкур масалада туман ҳокимлиги вакиллари билан гаплашиб, келишиб олган.

    «Ҳокимият вакилларига пиёзни ўриб олишимни айтгандим, аммо уруғликка экилган пиёзни ҳали йиғишга улгурмагандик. ИИБ ходимлари меҳнатимизни қадрлашмади. Уларга тушунтиришга ҳаракат қилдим, аммо қулоқ солишмади», — дейди фермер.

    56 ёшли фермер ИИБ ходимлари унга қўпол муносабатда бўлганлигини айтмоқда.

    «ИИБ ходимлари менга куч ишлатиб, олиб кетишга уринаётганини куёвим Фаррух Дагаров телефонига суратга ола бошлади. ИИБ ходимлари эса буни кўриб, янаям ғазабланди. Куёвимга мен суратга олишни буюрганимни айтиб, менга куч ишлатишди», — дейди Муродилла Худойназаров.

    Фермернинг қўшимча қилишича, куёвининг воқеани суратга олаётганини кўрган ИИБ ходимлари унга ташланган ва телефонини тортиб олишга уринган, аммо ололмаган.

    «Куёвимнинг телефонини олишолмагач, менинг телефонимни олиб қўйишди ва ҳалигача қайтариб беришмади», — дейди ИИБ ходимларидан норози бўлган фермер.

    Мазкур воқеага муносабат билдирган Яккабоғ туман ҳокимлиги фермерни ўзбошимчаликда айблади.

    «Яккабоғ туманининг «Дархон» МФЙ ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган «Худойназаров Муродулла Бобомуродович» фермер хўжалиги туман ҳокимининг 2019 йил 24 январдаги қарори асосида ташкил этилиб, 102,1 гектар ер майдони ажратиб берилган. Шундан суғориладиган ер майдони 96,3 гектар бўлиб, жорий йил 52 гектар ерга ғалла, 35,8 гектарга чигит қадалган. Фермер белгиланган режага нисбатан 2,3 гектар кам чигит эккани аниқланган. Шунингдек, фермер ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда 6,1 гектар майдонга беда, 1,40 гектарга эса пиёз эккан. Фермернинг 1 гектар ер майдони бўш турган», — дейди Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Яккабоғ туман кенгаши раиси Аброр Тўхтамишов.

    Таъкидланишича, фермернинг ушбу ҳаракатини ўзбошимчалик деб билган масъул ташкилотлар — туман Ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими, қишлоқ хўжалиги бўлими, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари туман кенгашининг масъул ходимларидан иборат вакиллар далолатнома асосида ноқонуний экилган экинларни бузиб, ўрнига шартнома режасида кўрсатилган экин экилишини таъминлашга уринган. Оқибатда фермернинг пиёзи пайҳон қилинган.

    Мавзуга доир: Видео: Яккабоғда фермер ишчиси аёллар устига керосин сепиб, ёқиб юборишга уринди

    23.05.2020, 13:50   Изоҳ (0)   113194
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қарши тумани ҳокими ўринбосари судда кластер фаолияти тўхтатилишини кластер раҳбарининг селекторда қатнашмаслиги, ҳоким телефонига жавоб бермаслиги билан изоҳлади

    23.05.2020, 11:43

    Тошкентда ер усти метроси устунлари яқинида ер ўпирилиши содир бўлди

    23.05.2020, 10:46

    Ўзбекистонда яна 42 кишида коронавирус аниқланди. Уларнинг 38 нафари Санкт-Петербургдан чартер рейс билан келган

    23.05.2020, 10:07

    Бош прокурор: «Чирчиқлик маняк» ишида ИИБ ходимларининг сансалорликка йўл қўйиши қурбонлар сонининг ортишига олиб келган

    23.05.2020, 09:54

    Сардоба сув омбори иши бўйича икки киши қамоққа олинди

    23.05.2020, 09:16

    Коронавирус пандемияси Айдаркўлда ҳайвонот ва ўсимлик олами яхшиланишига хизмат қилди

    23.05.2020, 08:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.