Консерваланган балиқни айтмаса, салат учун кўп маҳсулот кетмайди.

Фото: Getty Images

Қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

  • Консерваланган балиқ — 200 гр
  • Картошка — 3 та
  • Сабзи — 2 та
  • Пиёз — 1 та
  • Тухум — 4 та
  • Майонез
  • Туз

Тайёрланиш жараёни:

  • Картошка, сабзи ва тухумни қайнатиб олинг.
  • Пиёзни майда қилиб тўғранг.
  • Қолган маҳсулотларни қирғичдан чиқариб алоҳида идишларга солинг.
  • Тухум оқи ва сариғини ҳам алоҳида идишга солинг.
  • Ликопчага бир текис қилиб консерва балиқни солинг.
  • Балиқ устини юпқа майонез билан қопланг.
  • Тухум оқини солинг ва устидан майонез суртинг.
  • Сабзи, тухум оқини солинг ва орасига майонез суртишни унутманг.
  • Картошка солинг ва яна майонез суртинг.
  • Салат устини тухум сариғи билан қопланг.

Ёқимли иштаҳа!