Ўзбекистонда 22 май соат 23:00 ҳолатига кўра, коронавирусга чалинганлар сони 8 кишига кўпайиб, 3036 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 6 таси Навоий вилоятида, 1 таси Тошкент вилоятида аниқланган, инфекция юқтирган яна бир фуқаро эса халқаро юк ташувчи машина ҳайдовчисидир.

Касаллиги қайд этилганларнинг 7 нафари аҳоли орасидан аниқланган. «Ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча қатъий карантинга олинган», — дейилади ССВ ахборотида.

Ҳозиргача беморларнинг 2492 нафари касалликдан соғайиб, реабилитацияга кузатилган, 13 нафар бемор эса касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.