22 май куни Наманган вилоятида коронавирус инфекциясига чалинган 9 нафар, Андижон вилоятида 4, Самарқанд вилоятида 16, жами 29 нафар бемор тузалди ва реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Шундай қилиб Наманган вилоятида COVID-19’дан тузалганлар сони 233, Андижон вилоятида 167, Самарқанд вилоятида эса 218 нафарга етди.
Бундан аввал Наманган вилоятида 5 киши, Самарқанд вилоятида 24 киши, Бухорода 2 киши, Тошкентда 25 киши коронавирусдан тузалгани хабар берилганди. Бухоро вилояти коронавирусдан холи ҳудудга айланди.
Айни пайтда Ўзбекистон бўйлаб коронавирусдан бутунлай соғайганлар сони 2492 нафарга етди.
Касалланганларнинг умумий сони эса 22 май соат 16:30 ҳолатига кўра 3028 кишини ташкил қилмоқда. Мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланганидан бери 13 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)