UFC шарҳловчиси Жо Роган Spotify компанияси билан 100 миллион долларлик шартнома имзолади.
Шарҳловчининг The Joe Rogan Experience подкасти сентябрга қадар YouTube’да бепул трансляция қилинади, кейинчалик мазкур ҳуқуқ Spotify’га ўтади.
Бу подкаст оламидаги энг йирик шартномалардан бири бўлиб тарихга кирди. Роганнинг YouTube каналида 8,41 миллион обуначи бор, унинг подкастлари ойига 200 миллион мартадан кўп кўрилади.
Жо Роган нафақат MMA ва спорт, балки бошқа соҳа вакиллари билан ҳам суҳбатлар уюштириб туради. Мисол учун, ўтган ҳафта унинг студиясида америкалик ихтирочи ва миллиардер Илон Маск меҳмон бўлган.
Spotify — онлайн аудио-сервис бўлиб, унда 50 миллиондан ортиқ мусиқа, аудиокитоб ва подкастлар ўрин олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)