Ўзбекистонда 21 май соат 16:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 14 кишига кўпайиб, 2964 нафарни ташкил қилмоқда, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Аввалроқ 21 май соат 10:00 ҳолатига кўра коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2950 нафарни ташкил қилаётгани, касалланиш ҳолатларининг 6 нафари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар, 5 нафари хориждан келган шахслар (барчаси халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси) орасидан қайд этилгани ҳақида хабар берилганди.
Шу вақтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 2407 нафар фуқаро бутунлай соғайи, даволанишда бўлган беморларнинг 5 нафарини аҳволи оғир.
Маълумот ўрнида, мамлакатда коронавирус инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат аниқланганидан бери 13 нафар бемор касаллик асоратлари оқибатида вафот этди.
Изоҳ (0)