Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, Facebook ижтимоий тармоғи Ўзбекистонда солиқ ҳисобига қўйилди.
Facebook ижтимоий тармоғига эгалик қилувчи, Нидерландияда рўйхатдан ўтган Facebook Technologies Ireland Limited 19 май куни рўйхатга олинган.2020 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахсларга хизматларни электрон шаклда тақдим этадиган хориж компаниялари учун қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўлаш тартиби жорий этилганди. Айни пайтда ушбу рўйхатга олинган хорижий интернет-компанияларнинг сони ўнтадан ошди.
Хусусан, ҚҚС бўйича биринчи тўлов Google компанияси томонидан амалга оширилган. Компания биринчи чорак учун Ўзбекистонда 85 минг евро тўлаганди. Apple эса I чоракдаги фаолияти натижаларига кўра, давлат бюджетига 59,2 минг доллар миқдорида солиқ тўлаганди.
Изоҳ (0)