Apple компанияси коронавирус сабаб саккиз йилдан бери биринчи бор янги iPhone моделлари тақдимотини сентябрь ойидан бошқа санага кўчиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Жон Проссер маълум қилди.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Маълум бўлишича, iPhone 12 линейкасидаги барча смартфонлар тақдимоти ва савдоларнинг бошланиши октябрга кўчирилган — Apple 2012 йили ишлаб чиқарилган iPhone 5’дан буён барча янги смартфонларини ҳар йили сентябрда тақдим этиб келарди. Коронавирус сабаб компания тўртта моделдаги смартфонларни керакли миқдорда ишлаб чиқаришга улгурмаяпти, шу сабабли тақдимот бир ойга кечиктирилди.

Жон Проссер бунга қадар ҳам Apple’га боғлиқ бир қатор янгиликларни олдидан ошкор қилиб келган, масалан, iPhone SЕ (2020) нинг ёки янги MacBook Pro’нинг анонси. Шу сабабли инсайдерлар орасида у энг обрўли ҳисобланади.

Аввалроқ iPhone 12 смартфонларига оид асосий маълумотлар ошкор қилинган эди.