Франциядаги Fabernovel компанияси раҳбари Стефан Дистангиан мамлакат ҳукуматига Леонардо да Винчининг «Мона Лиза»сини сотиш таклифини билдирди, деб хабар қилади Medialeaks.

Фото: DW

Санъат ихлосмандларининг юраги бундай таклифдан титраб кетган, бироқ тадбиркор бу билан буюк асарни ҳақоратлашни хоҳламаган. У картинани сотишдан келган маблағ давлатга пандемия вақтидаги иқтисодий инқирозни енгиб ўтишига ёрдам беришини таъкидлаган.

«Биз кундан кунга миллиардлаб еврони коронавирусга қарши кураш учун сарфлаяпмиз, худди сувга тош отаётган болакайдек. Ва бунинг охири кўринмаяпти, шундай экан иқтисодий инқироз тубсиз бўлади. Барча харажатлар барибир бизга қайтиб келади — уларни бирон бир нарса билан компенсация қилиш керак», — дейди бизнесмен.

Дистангианнинг фикрича, пандемияга қарши кураш учун сарфланаётган мислсиз сарф-харажатларни миллат фаровонлиги учун аҳамият касб этмайдиган, бироқ қимматбаҳо бўлган нарсаларни сотиш орқали қоплаш мумкин. Унинг айтишича, Леонардо да Винчининг санъат асари француз иқтисодиётининг қутқарувчисига айланиши мумкин. Ахир картина рамзий жиҳатдан бошқа ҳеч қандай қийматга эга эмас. Дистангиан давлат жаҳон шедеврини сотиш орқали 50 миллиард евро ишлаб олишига ишонмоқда.

Шунингдек, бизнесмен вазиятдан чиқишнинг яна бир усули билан бўлишди — «Мона Лиза»ни бошқа давлатларга криптовалюта эвазига «ижарага» бериш. Шу орқали Лувр картинага эгалик ҳуқуқини сақлаб қолади. Дистангиан ўзининг бу таклифини Леонардо да Винчи ҳам қўллаб-қувватлаган бўларди,  дея фикр билдирган.