Американинг Lifeтиме телевизион тармоғи томонидан Меган Маркл ва шаҳзода Гарри ҳақида фильм суратга олинади. Бу ҳақда Harper’s Bazaar нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, фильм «Гарри ва Меган: Қасрдан қочиш» деб номланиб, сюжет жуфтликнинг қироллик оиласини тарк этиб, Британиядан АҚШга кўчиб кетиши сабабларини ичига олади.
Таъкидланишича, лойиҳа бўйича продюссерлар Мередит Финн, Мишель Вайс, сценарий устида эса Скарлетт Лэйси ишламоқда. Фильмда жуфтликнинг ота-она бўлгани, фарзанди келажаги учун тахтдан воз кечгани акс этади. Бош қаҳрамонлар ролини ким ижро этиши ҳозирча очиқланмаган, дейилади хабарда.
Мавзуга доир:
- Шаҳзодаларнинг смартфонлари: Қироллик оиласи аъзолари гаджетларга қандай муносабатда? (фото)
- Шаҳзода ва маликаларнинг гўдаклигида олинган суратлари (фото)
- Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл қироллик қасри сирлари ҳақида китоб ёзмоқда
- Меган Маркл ва шаҳзода Гарри карантинда қийналган оилаларга озиқ-овқат етказиб берди
Изоҳ (0)