Американинг Колорадо штатида майдони уйнинг майдонидан ҳам каттароқ бўлган гаражи бор вилла сотувга қўйилди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Фото: «Blog.dupontregistry.com»

Вилла 20 миллион долларга баҳоланган бўлиб, у суперкарлар коллекционери Ричард Беррига тегишли.

Уйда еттита ётоқхона ва 14 та ваннахона бор. Гараж махсус иқлимни мослаштирувчи қурилмага эга. Шунингдек, гараж ишчисига мўлжалланган 2 та ваннали ётоқхона ҳам бор. Гараж ҳудудида электрокарларни қувватлантирувчи ва ювувчи шохобча ҳамда техник хизмат кўрсатиш станцияси мавжуд.

Вилла 300,5 сотих ер майдонида жойлашган. Унинг ҳудудида фавворалар, бассейнлар, бар ва кинотеатр бор.

Айни пайтда гаражда юзлаб суперкарлар бўлиб, уларнинг орасида Ferrari Enzo, Lamborghini, Bugatti Veyron ва бошқалар бор. Қайд этилишича, автомобиллар сотувга қўйилмаган.

Фото: «Blog.dupontregistry.com»

Фото: «Blog.dupontregistry.com»

Фото: «Blog.dupontregistry.com»

Фото: «Blog.dupontregistry.com»

Фото: «Blog.dupontregistry.com»

Фото: «Blog.dupontregistry.com»

Фото: «Blog.dupontregistry.com»

Фото: «Blog.dupontregistry.com»