АҚШда «Форсаж» фильми юлдузи Пол Уокерга тегишли бўлган E30 кузовидаги BMW М3 купеси сотувга қўйилди. Биринчи авлодга мансуб 29 ёшли М3 21,3 минг километр масофа босган бўлиб, унинг учун 150 минг доллар сўрашмоқда, деб хабар беради eBay.

Фото: eBay

Марҳум Пол Уокернинг собиқ BMW М3 машинаси ажойиб ҳолда сақланган: автомобиль ўзининг оригинал рангида, чарм ўриндиқлар қайта тикилмаган, пластик деталларида эса емирилиш излари йўқ. Автомобилнинг ҳозирги эгаси купега М3 Sport Evolution янги ғилдиракларини ўрнатган. 1991 йилдан буён машина 21 312 километр масофа босган, холос.

Фото: eBay

E30 серияли М3 моделига 194 от кучига эга тўрт цилиндрли 2,3 литрли BMW S14B23 атмосфера двигатели ўрнатилган. Агрегат беш поғонали механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.

Фото: eBay

М3 E30’нинг қимматлиги нафақат унинг тарихига, балки кам сонли ишлаб чиқарилгани билан ҳам боғлиқ — бу турдаги моделдан 5300 нусха ишлаб чиқарилган. Пол Уокерга тегишли бўлган автомобиль эса сўнгги партиядагилардан бири.

Фото: eBay

Машинанинг ҳозирги эгаси М3 учун 149 980 доллар сўрамоқда. Бу пулга АҚШда иккита BMW М4 F82 купесини ёки 625 от кучига эга янги BMW M8 Competition харид қилиш мумкин.

Фото: eBay

Фото: eBay

Фото: eBay

Фото: eBay