Transfermarkt портали «Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп қўл остида энг кўп ўйин ўтказган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди.
Уларнинг саккиз нафари «Боруссия Д» вакиллари бўлса, қолган уч футболчи «Ливерпуль»дан. Германиялик мутахассис бошқарувида энг кўп учрашувда қатнашган футболчи Невен Суботич бўлди. Сербиялик ҳимоячи «Майнц» ва «Боруссия Д»да Клопп қўл остида тўп сурган ҳамда уларда жами 281 ўйин ўтказган.
Рамзий терма жамоа билан танишинг:
Дарвозабон: Роман Вайденфеллер (279 ўйин);
Ҳимоячилар: Марсель Шмелцер (232), Матс Ҳуммелс (242), Невен Суботич (281), Кевин Гросскройц (235);
Ярим ҳимоячилар: Жеймс Милнер (201), Нури Шаҳин (178), Якуб Блашчиковски (225), Садио Мане (161);
Ҳужумчилар: Роберт Левандовски (186), Роберто Фирмино (228).
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)