«Унион» мухлислари Бундеслига 26-туридан ўрин олган «Бавария»га қарши ўйинни жонли кўришга муваффақ бўлди.
Икки нафар ишқибоз «Унион» стадиони ёнидаги 12 метрлик дарахтга чиқиб учрашувни кузатиб борган, дея хабар қилмоқда Bild. Иккиси маълум вақт футбол томоша қилган, бироқ полиция уларни кўриб қолган ва пастга тушишга мажбур қилган. Мухлислар жазога тортилмаган, улар шунчаки ўйингоҳ ҳудудидан чиқариб юборилган.
Мазкур баҳсда «Бавария» майдон эгалари устидан 2:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди ва очколарини 58 тага етказиб олган ҳолда пешқадамликни мустаҳкамлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)