«Челси» ҳужумчиси Каллум Ҳадсон-Одои карантин қоидаларини бузганлиги сабаб ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ҳибсга олинди, дея хабар қилмоқда The Sun.
Футболчи ўзининг пентҳаусида модель қиз билан учрашган, улар интернет орқали танишган. 17 май, якшанба тонгида қиз Ҳадсон-Одоининг уйига тез ёрдам ва полиция чақирган. Шундан сўнг модель шифохонага олиб кетилган, Каллум эса воқеа жойида қўлга олинган. Хабарда қиз нима сабабдан тез ёрдам ва полицияга мурожаат қилгани очиқланмаган.
Футболчининг қўшниларига кўра, модель кўринишидаги қиз 16 май, шанба куни кечки соат 20:00 атрофида футболчининг уйига ташриф буюрган.
Эслатиб ўтамиз, Ҳадсон-Одоига 12 март куни коронавирус ташхиси қўйилганди. Аввалроқ 19 ёшли ҳужумчи вирусдан тўлиқ фориғ бўлгани ва машғулотларга киришгани маълум қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)