• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Озодбек Назарбеков ўзбек тили ҳақида гапирган Россия расмийсига жавоб қайтарди

    Россия ташқи ишлар вазирлиги расмийси Мария Захарова Ўзбекистонда давлат тили бўйича ўрнатилаётган тартиблар ҳақида гапириб, «расмий идораларда ўзбек тилининг мажбурий қилинишини камчилик ёқлаётгани»га ишора қилганди. Маданият вазири Озодбек Назарбеков бунга жавобан Facebook’даги расмий саҳифасида муносабат ёзиб қолдирди.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube
    Сўзларимни яқин тарихдан бошламоқчиман. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов юрт мустақиллигини эълон қилганда, залда ўтирганларнинг аксарияти дўппи кийганди. Орадан ҳеч қанча ўтмай бошдан дўппиларни ечдик. Бу воқеани нега эсладик? Гап шундаки, биз мустамлака пайтида қадриятларимизни авайлашга кўпроқ уринардик. Чунки уларга очиқ таҳдид бор эди. Таҳдидлар кўтарилгач эса ушбу масалада хотиржамликка берилдик. Мумтоз мусиқамиз, урф-одатларимиз, миллий рақсларимиз-у, маданий меросимиз, атлас-у дўппиларимизни сақлаб қолдик, дея уларга эътиборимиз сусайди. Жумладан, миллатимиз кўзгуси бўлган тилимизга ҳам...

    Куни кеча ОАВда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг Ўзбекистон Адлия вазирлиги томонидан ўзбек тилига дахлдор қонун лойиҳаси муҳокамага киритилишига доир муносабати эълон қилинди. Аввало, юртимизда ўзбеклар билан тинч-тотув яшаб келаётган кўп сонли рус миллати вакилларига, уларнинг тили ва маданиятига чуқур эҳтиромимни билдирган ҳолда бу борадаги фикрларим билан ўртоқлашмоқчиман. Ва шуни алоҳида таъкидлаб ўтаманки, шахсан мен маданият тарғиботчиси сифатида ўзбек тили устуворлигини таъминловчи қонун қабул қилиниши тарафдориман ва унга амал қилишга тайёрман.

    Мен тил масаласининг миллатимиз орасида ҳар қанча муҳокама қилинишига қарши эмасман. Буни ёқлайман ҳам. Бу бизнинг ички ва фақатгина халқимизга хос масаламиз. Ўзбекистон мустақилликнинг илк кунлариданоқ ташқи сиёсат борасида бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик тамойилига қатъий амал қилиб келмоқда. Ўз навбатида ички сиёсатда ечим топиладиган масалаларда ўзига нисбатан ҳам худди шу тамойил қўлланилиши тарафдори.

    Мария Захарованинг фикрлари, аввало, мана шу меъёр чегарасини ошиб ўтиш сифатида баҳоланади. Тилимизга нисбатан кўрсатилаётган таъсир маданиятимизга акс жавобнинг илк қадамидир. Бунга инсоният тарихида етарлича далиллар бор. Тил – ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай миллат учун энг бебаҳо қадриятдир. Қадриятини йўқотган миллат эса ўзлигини йўқотади. Собиқ шўролар даврида рус тили мақомини кўтариш мақсадида ўзбек тилини менсимаслик, уни йўқотишга бўлган уринишлар, афсуски, оз бўлса-да, самара берган. Ва ҳали-ҳануз биз унинг таъсиридан чиқиб кетолмаяпмиз.

    Қайси тилда мулоқот қилиш, албатта, ҳар бир фуқаронинг шахсий ҳуқуқи ва бу қонун билан ҳимояланган. Лекин давлат тили мақоми ҳақида сўз борар экан бу борадаги ҳар қандай қонунда фақат ва фақат ўзбек тилининг устуворлиги акс этиши шарт!

    Захарова хонимнинг айтишича, рус тили филологиясини ўқитиш, русча таълимни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик кенгайтирилади. Албатта, хорижий тилни ўрганишнинг фойдаси бўлса борки, зарари йўқ. Бироқ тил тўғрисидаги қонун лойиҳаси озчилик томонидан маъқулланган, деган фикрига қўшилмайман.

    Ўзбек тили бу – Навоий бобомиз тили. Амир Темур, Бухорий каби улуғларимиз тили. У шунчалар мукаммалки, бунга ортиқча далил ва шарҳ шарт эмас. Рус тилининг адабий дурдоналари, Пушкин, Лермонтов, Толстойларнинг асарлари ўзбек тилига қанчалик маҳорат билан таржима қилинганини етук мутахассислар эътироф этишган. Рус тилида ишланган фильмларнинг ўзбекча талқинларига, ҳатто, рус ижодкорларининг ўзлари ҳам тан беришган. Мана шундай бой, жозибадор тилимиз турганда унга тенг қўйиладиган бошқа тилга не ҳожат?

    Ўзбек тили ҳақида россиялик тилшунослар фикр билдиришганида тўғри қабул қиламиз, бироқ бу мавзу Ташқи ишлар вазирлиги минбарида тилга олингани бекорга эмас. Бу ерда аниқ режа ва сиёсий мақсадлар борлиги кундай равшан.

    Мен юрт фарзанди сифатида тилимиздан қандайдир сиёсий манфаатлар йўлида фойдаланилишига мутлақо қаршиман. Россия ҳукуматидан эса ўзбек миллатининг хоҳиш-иродаси, қадриятларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни сўрайман. Ўзбекистон суверен-демократик давлат сифатида ўз йўлини ўзи белгилашга қодир мамлакат.

    Бу масалада бошқа ҳамкасбларимизни, жамоатчиликни, ўзбек тилини ор-номус, миллий ғурур рамзи деб биладиган барчани бебаҳо қадриятимиз – тилимиз ҳимоясига чақираман.

    Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон маданият вазири

    Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ва «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурҳонов Мария Захарованинг мазкур баёнотига ўз муносабатларини билдирганди.

    Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг охирларида Ўзбекистон Адлия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотларида давлат тилида иш юритишга доир қонунчилик талабларига риоя этмаганлик учун маъмурий жавобгарлик киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўйган, унда давлат тилида иш юритмаган мансабдорлар жаримага тортилиши мумкинлиги белгиланганди.

    18.05.2020, 11:51   Изоҳ (0)   99330
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайди

    18.05.2020, 11:36

    Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 2762 нафарга етди

    18.05.2020, 10:00

    Ўзбекистон—Туркия ҳарбий текстиль ишлаб чиқариш қўшма корхонаси Сирдарё вилоятига 250 минг доллар хайрия маблағи ажратди

    18.05.2020, 08:55

    Нидерландиялик экспертлар Сардоба сув омборидаги тошқин сабаблари бўйича тахминларни маълум қилди

    18.05.2020, 07:16

    Хорижда ишлаб оила боққан ва карантин сабаб ишсиз қолган қашқадарёлик усталар Тошкентдаги қурилиш ишларига жалб қилинди

    18.05.2020, 06:24

    Хоразмда кучли шамол кузатилди: томлар учиб кетган, кўплаб дарахтлар синиб тушган (фото)

    17.05.2020, 23:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Россия армияси назоратидаги ҳудудлардан воз кечишга тайёр — The Telegraph

    Дунё | 12 август, 12:59

    Ҳимолай тоғларининг 97 та чўққисига чиқиш бепул бўлади

    Дунё | 12 август, 12:45

    “Барселона” президенти 2025 йилги “Олтин тўп” ғолиби ким бўлиши кераклигини айтди

    Спорт | 12 август, 12:40

    Ўзбекистондаги иккита дор йўли фаолиятига қатъий тақиқ қўйилди

    Ўзбекистон | 12 август, 12:23

    “Барби” режиссёри “Нарния йилномалари”нинг янги қисмини суратга олади

    Кино | 12 август, 12:17

    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади

    Реклама | 12 август, 10:30

    АҚШ ва Хитой савдо музокаралари 90 кунга кечиктирилди

    Дунё | 12 август, 12:03

    OpenAI GPT-5 тақдимотининг муваффақиятсизлигидан сўнг GPT-4о ни қайтарди

    Лайфстайл | 12 август, 11:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.