Ўзбекистонда 17 май соат 15:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 5 кишига ошиб, 2746 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
«Бугун қайд этилган 8 нафар янги касалланиш ҳолатлари олдиндан карантинда бўлган фуқаролар орасидан аниқланган. Шифокорлар томонидан барча беморларга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда», —дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.
Аввалроқ 17 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2741 кишига етгани ҳақида маълум қилинган эди. Ўзбекистон бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи 81 фоизни ташкил қилиб, 2245 нафар фуқаро коронавирус инфекциясидан бутунлай фориғ бўлган, 12 нафар бемор эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)