• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +41°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Чироқчига келган сел 32 та хонадонга талафот етказди. 2 та уй эса қулаб тушди

    Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманидаги Қизилчовра қишлоғига келган сел 32 та хонадонга талафот етказди. Иккита уй эса қулаб тушди. Бу ҳақда «Дарё»га маълум қилган аҳоли вакилларининг сўзига кўра, воқеа жорий йил 8 май куни кеч соат 20:00 да содир бўлган.

    Фото: «Дарё»

    «Кечки пайт 19:30 да дўл аралаш жала ёға бошлади. Соат 20:00 га бориб эса қишлоққа сел келди. Сел дастлаб ҳовлимизга сизиб кирди. Ҳовлига кирган сувнинг баландлиги ярим метрга етди», — дейди уйига сув кирган фуқаро Суннат Товшаров.

    Суннат Товшаров

    Суннат Товшаров
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Суннат Товшаровнинг айтишича, отаси яшаётган уй сел оқибатида қулаб тушган.

    Қулаб тушган уйлардан бири

    Қулаб тушган уйлардан бири
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Отамни уйдан ўз вақтида олиб чиққан эканмиз. Йўқса, ичкарида қолиб кетаркан», — дейди Суннат Товшаров.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Қизилчовра қишлоғида яшовчи Наргиза Бойжигитованинг айтишича, селдан хабар топиб ҳудудга келган Фавқулодда вазиятлар ҳамда Ёнғин хавфсизлиги ходимлари аҳолига ёрдам беришга ожизлик қилган.

    Наргиза Бойжигитова

    Наргиза Бойжигитова
    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Уйимизга сув тошди. Ёрдамга келган ходимларга ‘ҳовлидаги сувни чиқаришда ёрдам беринғ дея қанча айтмайлик, ёрдам беришолмади», — дейди Наргиза Бойжигитова.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Аҳоли вакилларининг маълум қилишича, мазкур сел жала оқибатида юзага келган бўлиб, қишлоқдаги фермер хўжалиги даласидан аҳоли хонадонларига кириб борган.

    Фото: «Дарё»

    «Фермерлар экин майдони олдидаги зовур ўз вақтида тозаланмагани боис, экин майдонидан тушган сув зовурдан тошиб, тўғри биз яшаётган уйларга келди ва хонадонларимизни сув босди», — дейди аҳоли вакиллари.

    Қулаб тушган иккинчи уй

    Қулаб тушган иккинчи уй
    Фото: «Дарё»

    Фавқулодда вазиятларнинг туман бўлинмаси бошлиғи Озодбек Жаҳбаровнинг тасдиқлашича, сел аҳоли хонадонларига, ҳақиқатан, фермер хўжаликлари даласидан кирган.

    «Аҳоли хонадонлари фермер даласидан пастда жойлашгани, қолаверса зовур тўлиб кетгани боис даладаги сув аҳоли хонадонларига кириб келган. Ва 32 та хонадонга талафот етказган. Иккита уй эса қулаб тушиб, яшаш учун хавфли ҳолатга келган», — дейди Озодбек Жаҳбаров.

    Фото: «Дарё»

    Фавқулодда вазиятлар бўлими масъулининг қўшимча қилишича, аҳолининг яшаш уйларидан ташқари ошхона, молхона ва қўшимча бинолари ҳам қулаб тушиб, экин майдонлари лойқа сув остида қолган.

    Шобдулла Менглиев

    Шобдулла Менглиев
    Фото: «Дарё»

    Яшаш уйи қулаб тушган Шобдулла Менглиевнинг айтишича, сел кечки пайт соат 20:00 да кела бошлаган бўлса, уй деворларига зарар етиши оқибатида тонгда, тахминан 03:00 ларда қулаб тушган.

    Фото: «Дарё»

    «Ҳамма жойни сув босиб кетгани боис, 75 ёшли отам ва онамни касал бўлишига қарамасдан ташқарига олиб чиқдик. Уларни бошқа уйга олиб кирдик. Аммо бошқа уйимизни ҳам сув босди. Ҳамма жой лойқа сув бўлди. Катта уйимиз эса тонг азон соат 03:00 да гурсиллаб қулади», — дейди Шобдулла Менглиев.

    Маълум бўлишича, қишлоқда қулаб тушган ҳар икки уй ҳам 1990 йилларда қурилган уйлар бўлган.

    Чўлибуви момо Бойназарова

    Чўлибуви момо Бойназарова
    Фото: «Дарё»

    Уйи қулаб тушган 75 ёшли Чўлбуви момо Бойназарованинг айтишича, уйсиз қолгач, қўшнисининг уйидан қўним топган.

    «Бир ҳафтадан бери уйсиз, қаровсиз қолиб кетдим. Бобо катта ўғлимникида яшаяпти. Мен эса уйимни кўриб туришим кераклиги учун қўшнимнинг қурилиши битмаган хонасида яшаб турибман», — дейди Чўлбуви момо Бойназарова.

    Фото: «Дарё»

    Аҳоли вакилларидан Ўктам Дилмуродовнинг маълумот беришича, бевақт келган сел унинг нафақат уйига, томорқасидаги экинлари-ю, ҳар йили ҳосил оладиган бананларига ҳам зарар етказган.

    «Шу уй-жой ва томорқа учун топган-тутганимизни сарф қилгандик. Лекин ҳаммаси бир кунда барбод бўлди. Ўғлим ҳали ҳам Россияда юрибди. Ишлаб, пул топиб келаман деб, карантин сабаб ўзга юртда қолиб кетди. Энди эса бу дард устига устак бўлди», — дейди Ўктам Дилмуродов.

    Ўктам Дилмуродов

    Ўктам Дилмуродов
    Фото: «Дарё»

    Чироқчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Собит Раимқуловнинг маълумот беришича, мазкур воқеадан хабар топган туман ҳокими 9 май куни қишлоққа борган ва селдан талафот кўрган хонадон вакиллари билан суҳбатлашган.

    17.05.2020, 15:07   Изоҳ (0)   53569
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентини туғилган куни билан телефон орқали табриклади

    17.05.2020, 14:08

    Қашқадарёда эркак оёғини занжир билан боғлаб ўзи ва 80 ёшли отасини ёқиб юборди

    17.05.2020, 13:47

    Ўзбекистон—Туркманистон чегарасида савдо зоналари яратилади

    17.05.2020, 11:05

    ХТВ тизими ташкилотлари томонидан 192,2 млрд сўмлик молиявий хато ва камчиликларга йўл қўйилгани аниқланди

    17.05.2020, 10:46

    Осиё инфратузилмавий инвестиция банки Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизими ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлашни режалаштирмоқда

    17.05.2020, 08:06

    Ўзбекистон ҳудудидан транзит орқали 238 минг дона психотроп таблеткани олиб ўтишга уриниш фош қилинди

    17.05.2020, 07:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мозамбикда 120 нафар бола исёнчилар томонидан ўғирлаб кетилди

    Дунё | 25 июн, 15:10

    Путин 2027 йилгача урушни давом эттира олади — НАТО разведкаси

    Дунё | 25 июн, 15:00

    Витамин ва минераллар танқислигини қандай тўлдириш мумкин? Мутахассисдан 5 тавсия

    Саломатлик | 25 июн, 14:50

    Шавкат Мирзиёевнинг Мўғулистонга ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 14:38

    Юришдан ҳам яхшироқ: олимлар мия учун энг фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади

    Лайфстайл | 25 июн, 14:35

    Ўзбекистонда айрим товарларга импорт божини икки карра ошириб қўллаш бекор қилинади

    Ўзбекистон | 25 июн, 14:35

    Расман. “Ан-Насср” Стефано Пиолини истеъфога чиқарди

    Спорт | 25 июн, 14:30

    Хитойдаги кўршапалакларда одамга юқувчи янги вируслар аниқланди

    Дунё | 25 июн, 14:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.