Самарқанд вилоятида 16 май куни 10 нафар бемор коронавирусдан соғайиб, реабилитацияга кузатилди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Тузалганларнинг барчаси Самарқанд вилоятидан (5 нафари Оқдарё туманидан, 3 нафари Самарқанд шаҳридан, 2 нафари Тойлоқ туманидан) бўлиб, коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олган. Уларнинг 5 нафари эркак, 5 нафари аёл бўлиб, ёши каттаси 33 ёшда, ёши кичиги эса 2019 йилда туғилган.
Вилоятда шу пайтга қадар 144 нафар бемор бутунлай соғайган бўлса, эндиликда 154 нафар фуқаро касалликдан тузалди. Бир кун аввал вилоятда 15 киши коронавирусдан тузалгани ҳақида хабар берилганди.
Айни пайтда Ўзбекистонда коронавирус инфекциясидан соғайганларнинг умумий сони 2168 нафарни ташкил этмоқда. Касалланганларнинг умумий сони эса 16 май соат 10:00 ҳолатига кўра, 2691 нафарга етди.
Изоҳ (0)