Sky Sports нашри Буюк Британиянинг (мамлакат фуқароси ёки давлат ҳудудида яшовчи) 30 ёшгача бўлган энг бадавлат спортчилари рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, «Реал» ҳужумчиси Гарет Бэйл 114 миллион фунт бойлиги билан рўйхатда етакчилик қилмоқда. Мадридликлар сафида қийин мавсум ўтказган уэлслик футболчининг бойлиги 2019 йил ичида 20 миллион фунтга кўпайган ва у 114 миллион фунт билан етакчиликни сақлаб қолган.
Кейинги ўринда боксчи Энтони Жошуа бормоқда. Жошуа сўнгги 12 ой ичида катта ўсишга эришган, у Энди Руисга қарши реванш жангидан сўнг 58 миллион фунт ишлаб олган.
Кучли учликни «Манчестер Юнайтед»нинг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погба якунлаб берган (50 миллион фунт).
Чемпионлар Лигаси тарихидаги энг чиройли голларни томоша қилинг!
30 ёшга қадар энг кўп пул ишлаб топган Буюк Британиядаги спортчилар:
1. Гарет Бэйл («Реал») — 114 миллион фунт;2. Энтони Жошуа (бокс) — 107 млн;3. Поль Погба («Манчестер Юнайтед») — 50 млн;4. Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») — 34 млн;4. Давид де Хеа («Манчестер Юнайтед») — 34 млн;6. Раҳим Стерлинг («Манчестер Сити») — 28 млн;7. Нголо Канте («Челси») — 25 млн;8. Ҳарри Кейн («Тоттенҳэм») — 24 млн;9. Дэниел Старриж (клубсиз) — 22 млн;10. Жордан Ҳендерсон («Ливерпуль») — 21 млн.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)