Formula-1 бўйича олти карра Жаҳон чемпиони Льюис Ҳэмилтон The Times талқинига кўра Буюк Британиянинг энг бой спортчиси деб топилди.
Mercedes жамоаси пойгачисининг бойлиги 224 миллион фунтни ташкил этган — бу рейтингнинг 32 йиллик тарихидаги рекорд миқдор ҳисобланади.
Аввалги энг баланд кўрсаткич «Реал» ва «Манчестер Юнайтед» клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси Дэвид Бекҳэмга тегишли бўлиб, нашр 2013 йилда унинг бойлигини 200 миллион фунтга баҳолаганди.
The Times маълумотларига кўра, Льюиснинг Mercedes’даги йиллик маоши бонуслар билан ҳисоблаганда 40 миллион фунтни ташкил этади. Британиялик спортчининг компания билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг охирига қадар мўлжалланган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)