«Атлетико» ҳимоячиси Ренан Лоди коронавирусга такрорий тест топширди. Бу сафар таҳлил футболчида вирус йўқлигини кўрсатди ва у машғулотларга қайтиши мумкин.
Аввалроқ бразилиялик футболчида коронавирус борлиги аниқланганди. Шу билан бирга ҳимоячи ўзини яхши ҳис қилган, касаллик аломатларсиз ўтган. Ушбу ҳафтада Лоди икки бор қон таҳлили топширган, уларнинг иккиси ҳам вирусга салбий натижа берган. Футболчида антитана шакллангани маълум бўлди. 15 май куни футболчи якка тартибдаги машғулотларга қайтиши мумкин.
Шунингдек, мадридликларнинг яна 9 нафар футболчисида COVID-19 вирусига антитана топилган.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лига жорий мавсуми 20 июндан бошлаб давом эттирилади. «Атлетико» 27-турдан сўнг 6-ўринда бормоқда.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)