Xiaomi асосчиси ва бош директори Лэй Цзюнь компания фанатлари билан Хитойда Twitter’нинг муқобили ҳисобланган Weibo ижтимоий тармоғи орқали мунтазам равишда мулоқот қилади, деб ёзади Hi-Tech.Mail.ru.
Янги постида у ўқувчиларига бир нечта китобни тавсия қилди, шунда постнинг iPhone ёрдамида қўйилгани ошкор бўлди. Компания маҳсулотлари фойдаланувчиларига бу ёқмади.
Weibo ижтимоий тармоғида Twitter’даги каби постнинг қандай қурилмадан қўйилгани кўрсатилади.
Лэй Цзюннинг ушбу пости остидаги изоҳларда компания бошлиғининг ўзи iPhone ишлатиши Xiaomi смартфонларининг сифатсиз эканлигини кўрсатишини ёзиб қолдирган. Бундай изоҳлардан сўнг Лэй Цзюнь постни ўчириб ташлади ва Xiaomi смартфони ёрдамида қайта юклади.
Лэй Цзюннинг ҳамкори ва инвестицион таҳлилчи Пан Цзютан уни ҳимоя қилиб чиқди. Унинг фикрича, рақиб қурилмаларидан фойдаланиш йирик ишлаб чиқарувчилар бош директорлари учун нормал тажриба ҳисобланади. «Бу бошқа компанияларнинг янгиликларидан бохабар бўлиш ва ўз маҳсулотлари сифатини яхшилаш имконини беради», — дейди Пан Цзютан.
Бундан ташқари, Xiaomi директори аввалроқ ўз ходимларига бошқа компаниялар смартфонларидан фойдаланишни тақиқламаслигини айтган.
Изоҳ (0)