Tesla томонидан компания ташкил этилганидан бери ҳозирга қадар сотилган электромобиллар сони 1 миллион донадан ошди, деб хабар беради MyDrivers.
Бугунги кунда кўплаб автомобиль ишлаб чиқарувчилар электромобилларни серияли ишлаб чиқаришни бошлаган ёки келажакда уни йўлга қўйиш нияти. Аммо кимлардир буни режалаштириб юрган бир пайтда Tesla ҳали ҳеч ким қайд этмаган натижага эришди — у 1 миллион дона электромобиль сотди.
Таққослаш учун, электромобиллар савдоси бўйича иккинчи ўринда кетаётган Nissan компанияси 500 мингдан ортиқ электромобиль сотган бўлса, Хитойнинг BYD компаниясида ушбу кўрсаткич 370 мингтага тенг.
Tesla миллионинчи автомобилини 10 мартда ишлаб чиқарган бўлиб, бу Tesla Model Y ҳисобланади, юбилей автомобили эса кейинроқ сотилган. Аниқ маълумотлар йўқ, бироқ ҳисоб-китобларга кўра, мазкур нусха апрель ойининг ўрталарида сотилган.
Tesla моделлари савдоси орасида Модель 3 ва Model Y пешқадамлик қилмоқда — биринчи чорак якунларига кўра, ушбу моделлардан 524 970 нусха сотилган. Модель Х ва Модель S’нинг жами савдолари 463 607 донани ташкил этмоқда. Биринчи авлод Roadster’и эса 2450 нусхада сотилган. Шундай қилиб, 2020 йил март ойи охирларига кўра, жами 991 027 дона автомобиль сотилган. Шунингдек, март ойининг охирларида яна 30 минг автомобиль ўз эгаларини «кутган». Бундан келиб чиқадики, Tesla’нинг миллионинчи электромобили аниқ сотиб бўлинган. Талаб ортаётгани сабаб навбатдаги маррани забт этиш учун камроқ вақт кетиши кутилмоқда.
Аввалроқ Илон Маск тақиқларга қарамай Калифорниядаги Tesla заводининг ишини қайта тиклагани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир: Tesla электрокари от билан пойгада беллашди (видео)
Изоҳ (0)