• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    АҚШ ва Британия олимлари коронавирус вакцинасини макакаларда синаб кўрди

    АҚШ ва Буюк Британия олимлари макакаларда COVID-19’га қарши экспериментал вакцинани муваффақиятли синаб кўрди ва у маймунларни коронавирусга чалиниш оқибатида юзага келувчи пневмония ривожланишидан ҳимоя қилгани аниқланди. «РИА Новости»нинг хабар беришича, ушбу тадқиқот натижалари bioRxiv сайтида эълон қилинган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    «Биз ChAdOx1-nCoV-19 вакцинасининг битта дозаси SARS-CoV-2 юқори дозаси киритилганда ўпка касалланишининг олдини олишда самарали эканлигини кўрсатдик. Тадқиқот, шунингдек, вакцина макака-резусларни пневмония ривожланишидан ҳимоя қилганлигини кўрсатди», — дейилади тадқиқотда.

    Олимларнинг таъкидлашича, вакцина дастлаб сичқонларда синаб кўрилган, шундан сўнг биологлар уни макака-резусларда синаб кўришга киришди.

    Тадқиқот давомида ChAdOx1-nCoV-19 вакцинаси коронавируснинг барча белгиларининг тўлиқ тўпламини бошдан кечирган олтита приматга юборилган, шундан сўнг олимлар ҳайвонларда антитаналар ишлаб чиқарилишини кутган бўлиб, бунга 14 кундан 28 кунгача вақт кетган. Шундан кейин эса тадқиқотчилар макакаларни ҳақиқий вирус билан касаллантиришга уринган.

    Ҳайвонларга SARS-CoV-2 вируси киритилганидан 7 кун ўтгач, олимлар вакцина вируснинг маймунлар ўпкасига киришдан тўлиқ ҳимоя қилгани, улар ҳеч бирида ўпка патологияси ёки вирусли пневмония кузатилмаганига гувоҳ бўлган. Бундан ташқари, бирорта ҳам макака ўпкасида SARS-CoV-2 коронавируси антигени топилмаган.

    Ҳужжатда айтилишича, вакцинанинг муваффақиятли синови олимларга клиник синовларнинг биринчи босқичини 23 апрелда бошлашга имкон берди, 13 майга келиб уларда мингдан ортиқ кўнгиллилар иштирок этган.

    Аввалроқ Японияда коронавирусни даволаш учун биринчи препарат тасдиқлангани хабар берилган эди. Ушбу препарат «Ремдесивир» бўлиб, у ўз даврида Эбола безгагини даволаш учун яратилганди.

    Шунингдек, силга қарши курашиш бўйича халқаро ташкилот раҳбари олимлар COVID-19 вакцинасини ишлаб чиқишга диққатини жалб этиб, бошқа касалликларни унутиб қўяётгани таъкидлаган.

    Мавзуга доир: Олимлар диабетга қарши вакцина муваффақиятли синовдан ўтказилганини маълум қилди

    14.05.2020, 23:20   Изоҳ (0)   28912
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиялик мутахассислар коронавируснинг ноодатий белгисини аниқлади

    14.05.2020, 22:56

    Агар иқлим исишига қарши курашда глобал ўзгаришлар бўлмаса, келгуси 50 йилда миллиардлаб одамлар «иқлим мигрантлари»га айланиши мумкин

    14.05.2020, 08:09

    Эронда коронавирусни ярим дақиқада аниқловчи нанотест яратилди

    13.05.2020, 13:07

    Олимлар коронавирус қурбонига айланиш эҳтимоллигини ҳисобловчи «ўлим калькулятори»ни яратди

    12.05.2020, 16:09

    Сингапурлик олимлар коронавирус тугаши бўйича прогнозларини бекор қилиб, барча маълумотларни ўчириб ташлади

    11.05.2020, 15:49

    Россиялик вирусолог кунлар исиши билан COVID-19’нинг яна бир тўлқини кузатилишини тахмин қилди

    11.05.2020, 08:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Netflix ўзининг илк кўнгилочар марказларини очади

    Кино | 21 июн, 15:45

    Фарғонада 5,6 млрд сўмлик газни “ўғирлаган” газ таъминот корхонаси мансабдорларига суд ҳукми эълон қилинди

    Ўзбекистон | 21 июн, 15:30

    Мария Антуанетта қизининг пушти бриллианти 14 млн долларга сотилди

    Лайфстайл | 21 июн, 15:15

    “Сизда қурол борми, бизда ҳам бор” — АҚШда қора танлилар ҳуқуқлари учун курашган “Қора пантералар”

    Дунё | 21 июн, 15:05

    Уй юмушлари сабабли Instagram’да 2 та обуначисини йўқотган ҳиндистонлик аёл эрини полицияга берди

    Дунё | 21 июн, 14:50

    Эрондаги 60 га яқин Ўзбекистон фуқаролари Туркманистон орқали ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 21 июн, 14:49
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.