• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    Агар иқлим исишига қарши курашда глобал ўзгаришлар бўлмаса, келгуси 50 йилда миллиардлаб одамлар «иқлим мигрантлари»га айланиши мумкин

    Ер юзидаги ўртача йиллик ҳароратнинг Цельсий бўйича бир даражага кўтарилиши сабабли камида бир миллиард одам қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва очиқ ҳавода ишлаш учун энг маъқул бўлган иқлим шароитига мослашишга ёки бошқа жойга кўчиб ўтишга мажбур бўлади. Олимлар бундай хулосаларга сўнгги олти минг йилни ўз ичига олган таҳлиллар асосида келди. Мазкур тадқиқот ҳақида ҳикоя қилувчи илмий мақола Proceedings of the National Academy of Sciences журналида чоп этилди. Бу ҳақда Meduza хабар берди.

    Саҳройи Кабирдан Канар оролларига келган қум бўрони, 2020 йил 23 февраль

    Саҳройи Кабирдан Канар оролларига келган қум бўрони, 2020 йил 23 февраль
    Фото: Scanpix

    Ер иқлими бутун тарих давомида ўзгарган. Сўнгги 650 минг йил ичида сайёра олти марта музлик ва исиш даврларини бошдан кечирган. Бу секин, аммо кенг миқёсли иқлим ўзгаришлари кўплаб мураккаб жараёнларга боғлиқ. Бироқ асосийси — Миланкович даврлари деб аталадиган Ер орбитасининг тебранишлари. Тебранишлар натижасида сайёранинг турли минтақаларига тушадиган қуёш нури миқдори ўзгаради.

    Аммо замонавий иқлим даври аввалгиларидан фарқ қилади. Иқлим исишининг ҳозирги тенденцияси алоҳида аҳамиятга эга, чунки ҳарорат жуда тез кўтарилмоқда — 1975 йилдан бошлаб, ҳар ўн йилда Цельсий бўйича тахминан 0,15-0,20 даражагача. 1880 йилдан буён Ернинг ўртача ҳарорати Цельсий бўйича бир даражага кўтарилди. Бу жуда кўп: ҳозирданоқ дунё океани сатҳининг кўтарилиши, Ернинг муз қатламлари майдонининг камайиши ва бошқа экстремал об-ҳаво ҳодисалари кузатилмоқда.

    Ҳозирги иқлим ўзгариши сабаблари жуда яхши маълум, аммо унинг иқтисодий ва ижтимоий оқибатлари, масалан, келажакда мажбурий миграция кўлами ҳақида ҳозирча гапириб бўлмайди. Кўпгина мустақил ҳисоб-китоблар мавжуд, аммо иқлим исиши сабабли яшаш жойидан кўчиб кетишга мажбур бўладиган одамларнинг сонини ҳисоблаш учун ҳали ҳам умумий қабул қилинган ягона усул йўқ.

    Масалан, Ички миграцияни ўрганиш халқаро марказининг маълумотларига кўра, 2018 йилда 17,2 миллион киши ҳаётига салбий таъсир кўрсатган офатлар сабабли уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Жаҳон банкининг тахминларига кўра, агар ҳукуматлар вазиятни ўзгартириш учун жиддий чоралар кўрмаса, 2050 йилга бориб дунёнинг учта минтақасидаги ички иқлим муҳожирлари сони 143 миллионга етади. Ўзгаришлар иқтисодиётга таъсир қилади: МcКinsey Global институти томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатадики, сайёранинг ўртача йиллик ҳарорати кўтарилиши ходимларнинг ишчанлигига, инфратузилма, озиқ-овқат ва табиий ресурсларга таъсир қилади.

    Янги тадқиқотда Мартин Шеффер бошчилигидаги халқаро антропологлар гуруҳи келажакдаги миграция кўламини ҳисоблашда янги ёндашувни таклиф қилди. Ҳисоблаш одамнинг «экологик жойини» қидириш ва унинг иқлим ўзгариши натижасида қандай ўзгаришини таҳлил қилиш орқали амалга оширилади.

    Иқлим исиши одамнинг «экологик жойи»ни ўзгартиради ва оммавий миграцияни юзага келтиради

    Биологлар ҳайвонлар ва ўсимликларнинг «экологик жойи» ҳақида гапирганда, одатда у ёки бу тур яшайдиган зарур атроф-муҳит омилларининг йиғиндиси назарда тутилади. Шу жумладан, албатта, иқлим ҳам ҳисобга олинади. Ижтимоий ва технологик имкониятлари туфайли одамлар ўзларининг «экологик жойлари» чегараларини сезиларли даражада кенгайтирган ва атроф-муҳит шароитлари ҳайвонларники каби чекланмаган, аммо одамлар атроф-муҳитдан бутунлай мустақил бўлиб қолди, деб айтиб бўлмайди. Шунинг учун янги тадқиқот муаллифлари одамлар учун энг қулай ва самарали яшаш жойлари қаерда жойлашганлигини ва иқлим ўзгариши уларга қандай таъсир кўрсатишини аниқлашга қарор қилди.

    Тадқиқотда нидерландиялик экологлар томонидан тузилган тарихий маълумотлар базасига таянилган. Маълумотлар базасида 12 минг йил давомидаги бутун сайёрадаги аҳоли ва қишлоқ хўжалиги тўғрисида маълумотлар мавжуд. Унда экиладиган экинлар, чорва моллари тақсимоти, ялпи ички маҳсулот, ўтган ва жорий ўртача йиллик ҳарорат кўрсаткичлари, ёғингарчилик ва шунга ўхшаш бошқа статистик маълумотлар мавжуд. Айнан ушбу маълумотлар асосида олимлар одамлар учун тарихан мақбул яшаш жойи деб ҳисобланадиган зоналарни аниқлади.

    Маълум бўлишича, сўнгги олти минг йилдан буён кўпчилик одамлар ўртача йиллик ҳарорат Цельсий бўйича 11-15 даражани ташкил этадиган битта тор иқлим зонасида яшамоқда. Ҳозирги қишлоқ хўжалиги экинлари ва чорвачилик, асосан, худди ўша шароитлар билан чекланган. Инсоният учун яна бир қулай ҳарорат 20-25 даражагача бўлиб, Ҳиндистон муссонлари таъсири остида бўлган Жанубий Осиё ҳудудига тўғри келади. Бу иқлим минтақасига аҳоли зичлиги бўйича иккинчи энг юқори кўрсаткич тўғри келган. Албатта, баъзи одамлар совуқроқ ва иссиқроқ ҳудудларда истиқомат қилади — шу пайтгача инсоният шимолдан жанубий қутбга қадар бўлган оралиқда жойлашган. Бироқ юқоридаги иккита минтақадан ташқари бошқа барча минтақаларда аҳоли сезиларли даражада озроқ ва у минтақаларда яшаш шароитлари бироз оғирроқ.

    Шундан сўнг тадқиқотчилар Ер аҳолиси ўсишининг ҳозирги суръати ва ҳароратнинг ҳозирги тенденциялари сақланиб қолиши шароитида сайёра аҳолисининг тарқалиши кейинги 50 йил ичида қандай ўзгаришини кўрсатадиган моделни яратди. Уларнинг ҳисоб-китобларига асос сифатида халқаро иқлим сиёсатидаги сезиларли ўзгаришларни кўзда тутмайдиган сценарий олинган. Бугунги кунда баъзи экспертлар ушбу сценарийни пессимистик, деб ҳисоблайди, чунки бу сценарий иссиқхона газлари чиқаришни камайтириш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатларни ҳисобга олмайди. Аммо агар вазият барибир кескин ўзгармайди, деб қабул қилинса, унда инсониятнинг иқлимий жойи сўнгги 6 минг йилдагига нисбатан сезиларли даражада ўзгариши мумкин.

    Тадқиқот муаллифларининг ҳисоб-китобларига кўра, келгуси 50 йил ичида ўртача бир йиллик ҳарорат Цельсий бўйича 29 даражадан юқори бўлган ҳудудларда 3,5 миллиардгача одам яшайди. Бугунги кунда бундай иқлим Ер юзасининг атиги 0,8 фоизида, асосан, Саҳройи Кабир минтақасида кузатилмоқда, аммо 2070 йилга бориб у 19 фоиз ҳудудга тарқалиши мумкин. Олимларнинг фикрига кўра, сайёранинг баъзи қисмларида шароит ёмонлашиши, бошқа қисмларида эса яхшиланиши одамларни кўчишга ундайди. Агар сайёра аҳолиси ҳарорат бўйича ўтган минг йилликда бўлгани каби тақсимланган ҳолда қолса, одамларнинг тахминан 30 фоизи (бу энг юқори кўрсаткич) бошқа ҳудудларга кўчиб ўтишга мажбур бўлади.

    Шу билан бирга, олимлар гуруҳи уларнинг прогнозида кўплаб ноаниқликлар мавжудлигини таъкидлаган. Булар, асосан, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш бўйича қарорларнинг оқибатлари, шунингдек, инсониятнинг иссиқ иқлимга мослашиш қобилияти билан боғлиқ. Қишлоқ хўжалиги ва чорвачилик учун қулай шароитлардан ташқарида жойлашган ҳудудларда иқтисодиёт қандай ривожланади, деган савол ҳам очиқ қолмоқда. Шу сабабли олимларнинг таъкидлашича, уларнинг ишларини миграция бўйича башорат сифатида қабул қилиш мумкин эмас, аксинча бу бўлиши мумкин бўлган ўзгаришлар ҳақида огоҳлантиришдир.

    14.05.2020, 08:09   Изоҳ (0)   39892
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эронда коронавирусни ярим дақиқада аниқловчи нанотест яратилди

    13.05.2020, 13:07

    Олимлар коронавирус қурбонига айланиш эҳтимоллигини ҳисобловчи «ўлим калькулятори»ни яратди

    12.05.2020, 16:09

    Сингапурлик олимлар коронавирус тугаши бўйича прогнозларини бекор қилиб, барча маълумотларни ўчириб ташлади

    11.05.2020, 15:49

    Россиялик вирусолог кунлар исиши билан COVID-19’нинг яна бир тўлқини кузатилишини тахмин қилди

    11.05.2020, 08:56

    Хитойлик олим коронавируснинг энг хавфли хусусиятини ошкор этди

    10.05.2020, 18:56

    Олимлар бассейн ва сув ҳавзалари орқали коронавирус юқтириб олиш эҳтимолини баҳолади

    10.05.2020, 08:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.