Беларусь футбол федерацияси ижроқўми мамлакат чемпионти 9-туридан ўрин олган «Минск» ва «Неман» жамоалари ўртасидаги учрашувни қолдирди. Бу ҳақида федерация расмий сайтида маълум қилинди.
Бунинг сабаби «Минск»нинг айрим футболчилари (уларнинг икки нафарлиги айтилмоқда) коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинмоқда. Футболчиларнинг бирида аломатлар бор. «Минск» — «Неман» учрашуви 15 май куни бўлиб ўтиши керак эди. Ўйин номаълум муддатга қолдирилган.
Шунингдек, мазкур сабаб туфайли Беларусь биринчи лигаси 5-тури доирасидаги «Арсенал» — ГОБЖД учрашуви ҳам қолдирилган. Ўйин 16 май куни бўлиб ўтиши керак эди.
Эслатиб ўтамиз, Беларусь чемпионати вакили «Энергетик-БГУ» жамоасида икки нафар ўзбекистонлик футболчи — Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров тўп тепади. 8-турдан сўнг «Энергетик-БГУ» жамоаси 15 очко билан 5-ўриндан жой олиб турибди.
Маълумот учун, Беларусда 23 мингдан ортиқ одам коронавирусга чалинган. 6,5 мингдан ортиқ киши соғайган. 135 киши эса вафот этган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)