UFC 249 мусобақасида Тони Фергюсонни нокаутга учратган ғалабани қўлга киритган Жастин Гетжи енгил вазннинг мутлақ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовни жангга чорлади.
«Фергюсон — ҳақиқий йиртқич. Унинг ўрнида бўлиб қолмасликни ва бунчалик кўп зарба ўтказишни хоҳламасдим. Ҳабиб? Ҳа, мен у билан жанг қилишни хоҳлайман. Бу мен хоҳлайдиган ягона жанг», — дейди Гетжи.
Эслатиб ўтамиз, Гетжи Фергюсонга қарши жанг орқали UFC’нинг енгил вазндаги вақтинчалик чемпион мақомини қўлга киритди. Энди спортчи Ҳабибга қарши бемалол жанг қилиш имкониятига эга.
Маълумот учун, Жастин Гетжи MMA’даги фаолияти давомида 24 та жанг ўтказиб, уларнинг 22 тасида ғалаба қозонган. Иккита жангда эса мағлубиятга учраган.
Мавзуга доир:
- Ҳабиб Нурмагомедов қачон октагонга қайтишини маълум қилди
- Тони Фергюсон Жастин Гетжига қарши жангдан сўнг шифохонага олиб кетилгани маълум бўлди
- UFC 249’нинг барча жангларини томоша қилинг
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)