Туриннинг «Ювентус» клуби ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич фаолиятини «Барселона»да давом эттиришни хоҳламоқда, деб ёзмоқда «Sport.es».
Таъкидланишича, босниялик 30 ёшли футболчи каталонияликлардан таклиф олган. Бироз муддат аввал эса ПСЖ ва «Манчестер Юнайтед»дан тушган таклифларга рад жавобини берган. Миралем айни чоғда «Ювентус»нинг Каталония клуби билан келишиб олишини кутаётгани айтилмоқда.
Аввалроқ футболчининг «Барселона» билан шахсий шартнома борасида келишувга эришгани ҳақида хабар қилинганди. Маҳаллий нашрларга кўра, коронавирус пандемияси сабаб вужудга келган молиявий инқироз тўғридан-тўғри трансферга халақит бериши мумкин. Клублар ўзаро футболчи алмашиш вариантини ҳам кўриб чиқиши кутилмоқда.
Пьянич «Ювентус» шарафини 2016 йилдан бери ҳимоя қилиб келади. Ундан олдин эса «Рома», «Лион» ҳамда «Метц» клубларида тўп тепган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)